ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз!” 18.06.2019

“Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз!”


Халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-маърифий ишларни тўғри ташкил этиш долзарб вазифалардан бири саналади.

Шу боис Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши ҳам фаолияти давомида бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, кенг қамровли ишларни олиб бормоқда.

Партия вилоят кенгаши томонидан жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида амалга оширилган ишларга эътибор қаратадиган бўлсак, мазкур йўналишда 90 та туркум тадбирлар ташкил қилиниб, уларда жами 8 минг 400 нафардан ортиқ партия аъзолари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Ўтказилган тадбирлар моҳиятини асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган давра суҳбатлари, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни, 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни, 21 март - Наврўз байрами, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда улуғ аждодларимиз, йирик давлат ва сиёсат арбобларининг таваллуд кунлари муносабати билан ўтказилган тадбирлар ташкил этди.

Бундан ташқари мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз айниқса ёш авлод қалби ва онгига она юртга мухаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ҳамда мафкуравий хуружларнинг олдини олиш мақсадида партиянинг вилоят кенгаши томонидан қатор тадбирлар ўтказилди.   

Хусусан, 2019 йилнинг 15-январь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва ҳадис илми мактабига "Маънавият масканига саёҳат" мавзусида Самарқанд шаҳридаги 10-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг саёҳати ташкил қилинди. Саёҳат давомида тарбияланувчиларга Имом ал Бухорийнинг ҳадис илмини ривожлантириш, динимизни тарғиб қилиш йўлида амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берилди. Ислом динининг асл моҳиятини, унинг фалсафасини кенг тарғиб қилиш, мутафаккир алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш ҳамда мавжуд манбаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказишдек масъулиятли вазифа билан шуғулланадиган илмий тадқиқот маркази, бу ерда яратилган шароитлар тарбияланувчиларда катта тассурот қолдирди.

18 апрель – Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойларни асраш куни муносабати билан партиянинг вилоят ҳамда шаҳар кенгаш ҳамкорлигида “Тарихий обида ва ёдгорликлар – халқимизнинг бебаҳо мулкидир” мавзусида ўтказилган маданий-маърифий тадбир ҳам ўз моҳиятига кўра, алоҳида аҳамият касб этди. Тарихимизнинг теран илдизларини чуқур англаш, аждодларимиздан қолган бой маънавий меросни асраб-авайлаш, ёшлар қалбида миллий қадриятлармизга ҳурмат туйғусини кучайтириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда ўқувчилар ўзбек миллатининг куч-қудратини, улуғ аждодимизнинг умумбашарият ривожига қўшган улкан ҳиссасини янада чуқурроқ англадилар. Шу асосда уларнинг келажакка бўлган ишончи янада ортди.

ЎзМТДП вилоят кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Ургут туман ҳокимлиги ҳамкорлигида туманнинг чекка “Чеп” қишлоғида ўтказилган “Ёшлар келажак бунёдкори!” шиори остидаги фестиваль Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 19 марть куни ўтказилган видеоселекторда илгари сурилган 5 та ташаббус доирасидаги ишлар кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш, ёшларимизни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш мақсадида ташкил этилди. Фестивал доирасида ўтказилган турли танлов ва мусобоқалар, учрашув ҳамда гала концерт ёш авлоднинг ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини янада ошириб, уларни шу юрт равнақи йўлида астойдил хизмат қилишга ундади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан томонидан ўтказилган яна бир муҳим тадбир, илмий-амалий конференция Маданий мерос объектларини асраш ва улардан фойдаланиш масалаларига қаратилди. Соҳага алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда бебаҳо бойлигимиз бўлган тарихий ёдгорликларни, муқаддас қадамжоларни сақлаш ҳамда уларни келажак авлодга ҳам бус-бутун етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, партия фаоллари олдида турган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Хуллас ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши томонидан ўтказилган ва ўтказилаётган тадбирлар миллий истиқлол мафкурасининг мазмун-моҳиятини халқимиз хусусан ёшлар онгига чуқур сингдириб, уларнинг шаклланган дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга бўлишларида беқиёс аҳамият касб этмоқда. Биз ушбу мақола орқали маънавий мафкуравий йўналишда олиб борилган ишларни фақатгина партия вилоят кенгаши мисолида таҳлил қилдик холос, агарда уни партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари томонидан ўтказилган давра суҳбатлари, учрашувлар, тадбирлар мисолида ўрганадик бўлсак, кўлам янада кенгайиб, таъсир доираси бунданда ортади.

 

Озода Норимова,
ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши
девони бош мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz