ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


04.06.2019

Жаҳолатга қарши маърифат билан


Мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик, маънавий-маърифий соҳадаги ўзгаришлар замирида ягона мақсад ётибди. Халқ фаровонлигини ошириш, одамларга ўтаётган ҳар бир кунидан рози бўлиб яшашлари учун муносиб турмуш шароитини яратиш, эртанги кунга бўлган ишончи, умидини оширишдир.

Аммо инсон хато қиларкан, адашиши мумкин экан. Хатолардан тўғри хулоса чиқарганларга эса яна бир бор имкон бериб кечириш, суяш, йўл-йўриқ кўрсатиб, бағрикенглик қилиш халқимизга хос бўлган энг юксак инсонпарварлик намунаси ҳисобланади.

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида улкан аҳамиятга молик хайрли тадбир амалга оширилди. Адашган, билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган бир гуруҳ юртдошларимизга нисбатан афв эълон қилинди.

Давлатимиз сиёсати, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган эзгулик, меҳр-оқибат, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг амалий тасдиғи сифатида "Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига катъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги Президент фармони имзоланди.

Фармонга мувофиқ, содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 575 нафар фуқарога нисбатан афв эълон қилинди.

Уларнинг 361 нафари жазодан тўлиқ озод қилиниб, ота-онаси, фарзандлари ва жигарлари бағрига кайтарилган бўлса, 214 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш жазо муддати қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 7 нафари 60 ёшдан ошган шахслар, 6 нафари аёллар, 1 нафари эса чет эл фуқаросидир.

Мазкур инсонпарварлик ҳаракати — давлатимизнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам фуқаролар учун ғамхўрлигининг ёрқин намунасидир. Жиноят йўлига кириб қолган, боши деворга теккандан сўнг адашганлигини тушуниб етган одамларни афв этиш — муқаддас динимизнинг ҳам асосий арконларидан бири саналади. 

Фармонда қайд этилганидек, жиноят содир этган шахсларни фақат жазолаш эмас, балки "Жаҳолатга қарши маърифат" ғояси асосида қайта тарбиялаш, уларнинг ўз ҳалол меҳнати билан ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши учун барчамиз бирдек масъулмиз. Шунга кўра, Фармон ижросини таъминлаш мақсадида афв этилган шахсларнинг ижтимоий мослашуви, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишига кўмаклашиш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ҳокимликларга тегишли топшириқлар берилди.

Билиб-билмай хато қилган ва бугун қилмишига чин маънода пушаймон бўлиб, афв этилган фуқароларимизнинг интизор кутаётган ота-онаси, ёри, фарзандлари бағрига қайтарилиши мамлакатимизда қарор топган инсонпарварлик, адолат тамойилларига уйғун ва ҳамоҳангдир. Энди улар ҳам мамлакатимизда эзгу мақсадлар йўлида амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этиб, Ватан келажаги, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиб, Халқимизнинг, Президентимизнинг ишончини муносиб оқлаши лозим.

 


Жамшид КАРИМОВ,
халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашига
"Миллий тикланиш" ДП дан сайланган депутат

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz