ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Жиззахда ЎзМТДП фаоли ташаббуси билан меҳрибонлик уйига 200 дан ортиқ китоб совға қилинди 14.03.2019

Жиззахда ЎзМТДП фаоли ташаббуси билан меҳрибонлик уйига 200 дан ортиқ китоб совға қилинди


Китоб – руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади, ҳамроҳлик қилади, эзгуликка етаклайди. Бугун Республикамиз миқёсида китоб тарғиботига бағишланган кўплаб лойиҳа ва тадбирлар ташкил этилмоқда. Қилинаётган бу амалий ишлар ўз натижасини ҳам кўрсатмоқдаки, бугун китобхонлик тарғиботининг қай даражада оммалашганлигини бу соҳада эришилган ютуқлардан ҳам кузатсак бўлади. Яқинда Президентимиз Наманган вилоятига уюштирган ташрифи чоғида вилоятда 50 та маҳаллада кутубхона, 12 та замонавий кўчма китоб дўконлари барпо этиш, 4 та «Библиобус» фаолиятини йўлга қўйиш ражалаштирилганлиги таъкидланди. Қолаверса, Президентимиз аҳолига китобларни қулай тарзда етказиб бериш, Наманганда яшаб ўтган атоқли аллома ва адибларнинг асарларини нашр этиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.

Китоб ва китобхонлик фаолиятини ривожлантириш борасида ЎзМТДП вакиллари томонидан ҳам бир қатор амалий ишлар бажарилиб келинмоқда. Ана шундай ташаббуслардан бири партия Жиззах шаҳар Кенгаши фаоли Сардор Ўсаров ташаббуси билан амалга оширилди. Жиззах шаҳридаги 21-сонли меҳрибонлик уйига ташриф уюштирилиб, Наврўз байрами баҳона меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини табриклашди ҳамда С.Ўсаров томонидан жамланган 200 дан ортиқ бадиий китоблар тақдим этилди.

Сардор Ўсаров
 ЎзМТДП Жиззах шаҳар Кенгаши аъзоси:

– Китобхонлик кеча ёки бугун туғилган эмас. Китобни инсон тафаккурининг қанотларига ўхшатишган. Зеро, тафаккури, фикр доираси кенг, маърифатли кишилар жамиятнинг чинакам бойлигидир. Аксинча, ҳаётда рўй бериб турадиган айрим нохушликлар илдизи эса маърифатсизлик, китоб ўқимасликнинг аччиқ меваси. Темирни занг кемирганидек, одамни ҳам маънавиятсизлик мўрт қилади. Маънавият эса инсонга китоб ўқиш орқали юқади. Партиямиз сайловолди Дастурида ҳам китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида бир қатор вазифалар белгиланган. Мен ҳам ЎзМТДП фаоли сифатида ушбу вазифалар ижросига ўз ҳиссамни қўшиш мақсадида мана шундай ҳайрли ташаббусни бошладим. Мақсадим, болалар қалбига зиё улашиш ва китобхонликка уларни жалб этиш.

Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради. Бироқ инсониятнинг минг-минг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Китоб тарғиботи барча замонларда халққа илм-маърифат бериш, маънавий камолотга етаклашнинг қудратли ижодий қуроли бўлиб келган. Бундай ҳайрли ташаббуслар ЎзМТДП фаоллари томонидан яна кўплаб амалга ошириш масалалари режалаштирилмоқда. Бир сўз билан айтганда болаларни кимгадир зарур бўлгани учун эмас, балки улар бахтли бўлишлари учун китоб ўқишга ўргатиш керак.


Наргиза Шайдуллаева,
ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz