ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


11.07.2019

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!


Мустақиллик. Барча миллат ва эллатлар ниҳоятда қадрлайдиган бебаҳо неъмат. Бизнинг халқимиз ҳам истиқлолни, ўз эркини қўлга киритганига жорий йилнинг 1-сентябрь куни роппа-роса 28 йил тўлади.

28 йил тарих ғилдираги олдида қисқа фурсат бўлсада, шу ўтган давр мабойнида юртимизда олиб борилаётган тўғри ва одилона сиёсат туфайли асрларга татигулик ишлар амалга оширилиб, таърифга сиғмайдиган улкан ўзгариш ва янгиланишлар рўй берди. Ўзбекистонни дунё тан олиб, юртимизда бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни юксак баҳоламоқда. Жаннатмакон диёримизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи йилдан-йилга ортиб бораяпти.

Шу боис халқимиз бизга шундай дориломон ва нурафшон кунларни ато этган мустақилликни ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида кенг нишонлайди. Ҳар йили байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бу байрамга муносиб тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш буйича махсус қарорнинг қабул қилиниши ҳам, истиқлолнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти нечоғли юксак эканлигини амалда намоён этаяпти. Маълумки, бу байрам бир неча йиллардан буён юртимизда маълум ғоя ва шиор остида нишонланиб, халқимизнинг, айникса ёшларнинг онги-шуурига табора чуқурроқ сингдирилмоқда.

Жорий йилнинг 8 июль куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мустакиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" ги қарорига мувофиқ бу йилги байрам мамлакатимизда "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида нишонланади.

Ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда мустакиллик халқимизга чиндан ҳам чексиз бахт ато этганлиги, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли шаҳар ва қишлоқларимиз ободликка юз тутаётгани, аҳолининг турмуш фаравонлиги юксалиб бораётганлиги ўз аксини топади.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила-тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби дастур ва режалар асосида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар маъно-мазмуни аҳолига ёрқин мисоллар орқали етказилади.

“Ягонасан муқаддас Ватан”, “Энг улуғ, энг азиз”, “Ранглар жилосида-она диёр”, “Ватан учун яшайлик!” каби анъанавий кўрик-танловлар орқали бизга бахт ва эркинлик туҳфа этган, тақдиримизда туб бурилиш ясаган истиқлолимиз кенг мадҳ этилиб, ёшлар онгига мустақилликни мустаҳкамлаш, озод ва обод Ватанга хизмат қилиш улкан шараф, олий саодат эканлиги сингдирилади.

Хуллас, мустақиллик байрами тадбирлари миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари дадил одимлаётган Ўзбекистон ва унинг меҳнаткаш халқига ўзлигини англаш имконини беради.

 


Ёлқин Оқбўтаев,
ЎзМТДП фаоли



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz