ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Жумабой Раҳимов: илк Конституция Самарқандда яратилган 07.12.2018

Жумабой Раҳимов: илк Конституция Самарқандда яратилган

Одатда Конституция ҳақида гап кетганда, илк қомусий ҳужжат ғарб давлатларида пайдо бўлган дейилади ва бу тушунча йиллар давомида дунё халқлари онгига сингдириб келинган. Бугун тарихий адолат ва ҳақиқатни баралла айтиш ҳамда тузатиш вақти келди. Аслида Соҳибқирон ҳазратларининг “Темур тузук”ларини том маънодаги илк ўрта асрлар даври конституцияси дейишга ҳақлимиз ва бунга илмий асослар бор.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига 26 йил тўлиши муносабати билан ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фони билан ҳамкорликда Темурийлар тарихи давлат музейида “Конституция — қонунчилигимиз асоси” мавзусида маънавий-маърифий анжуманда сўзга чиққан тарихчи олим Жумабой Раҳимовнинг баралла айтган ушбу фикрлари тадбирдаги иштирокчиларнинг қалбини тўлқинлантириб юборди.

— Тарихчи олимларимиз бу масалада бир неча йилллардан буён чуқур илмий изланишлар олиб борди ва бу қарашларни ҳар жиҳатдан исботлаб берди, — дея қайд этди олим маърузасида. — Бу ҳақиқат хорижлик тарихчилар томонидан аллақачон эътироф этилган экан. Жумладан, машҳур рус шарқшунос олими Логофет “Тузук”лар ўрта асрлар даврининг мукаммал конституцион ҳужжатидир. Амир Темур томонидан яратилган конституцион кодекслар Туркистонда Европадан 500-600 йиллар аввал вужудга келган эди”, — деган бўлса, жаҳоннинг яна бир етук олими Жон Локк Амир Темур чиқарган қонунлар, аввало, барча табақалар тинчлиги, фаровонлиги, энг муҳими, ҳар бир инсоннинг ташаббус ва қобилятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканини қайд этган эди.

Соҳибқирон Амир Темурга замондош бўлган муаррих Муиниддин Натанзий Соҳибқирон шахси, давлатни бошқаришдаги адолатпешалиги, қонунларнинг мукаммаллиги ва амалиётдаги натижалари тўғрисида шундай фикрлар билдирган:

“Адолат ўрнатиш ва қонунларни салтанат ҳаётига татбиқ этишда Амир Темур шундай ғайрат кўрсатдики, унинг салобатидан фил пашшага тавозе қиларди. Бани-башар ўртасида бирдамлик ва тинчлик расмини мустаҳкам барқарор қилди ва юртда адоват-у хусумат бутунлай орадан кўтарилди. Зўравон-зулумкорларнинг панжа ва тирноқларини қисқа қилди. Шунингдек, адолатнинг камолати жиҳатидан Соҳибқирон барча замонлардаги ҳукумдорлардан устун эди”.

photo_2018-12-07_09-18-05.jpg

Анжуманда сўзга чиққан бошқа маърузачилар ҳам Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, халқимизнинг миллий қадрият ва урф-одатларидан келиб чиққан ҳолда инсонпарварлик ғоялари тамойиллари остида ишлаб чиқилгани ҳақида гапирди. Бош Қомусимизга бағишланган маънавий-маърифий тадбирнинг Темурийлар тарихи давлат музейида ўтказилишида ҳам рамзий маъно борлигини таъкидлашди.

Тадбир якунида “Китобхонлик викторинаси” ҳам ташкиллаштирилди. Тарихчи олимлар “Сиз Конституциямизни қанчалик биласиз?” мавзусида ўқувчиларнинг билимларини синовдан ўтказди. Саволларга тўғри жавоб берган ёшлар ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши ва музей раҳбарияти томонидан китоблар билан тақдирланди. Шундан сўнг барча иштирокчилар музей бўйлаб экскурсияга таклиф қилинди.

photo_2018-12-07_09-18-01.jpg

 

Равшан Маҳмудов,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши етакчи мутахассиси

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz