ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан намунали никоҳ тўйи ўтказилди 05.12.2018

ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан намунали никоҳ тўйи ўтказилди

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси мамлакатда оилаларни мустаҳкамлаш ва оилавий қадриятларни ардоқлаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, соғлом ва мустаҳкам оилалар сонини янада кўпайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларга кўмаклашишни ўзининг устувор вазифаларидан деб билади.

Партия Андижон вилоят кенгаши, халқ депутатлари Хўжаобод туман Кенгашига партиядан сайланган депутат, Олий Мажлис Сенати аъзоси Тожибархон Юлдашева ҳамда бир қатор партия фаоллари кўмагида 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Хўжаобод тумани Шаҳрихонсой МФЙда истиқомат қилувчи кам таъминланган оила сифатида рўйхатда турувчи туғма кар-соқов Фарход Турғунов фарзандининг никоҳ тўйи ўтказилди.

Ёш оилага партия вилоят кенгаши ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

5.JPG

1.JPG

    - ЎзМТДП Андижон вилоят Кенгаши томонидан жойларда аҳолига тўй ва маросимларни ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб борувчи тарғибот гуруҳи шакллантирилган, - дейди партия вилоят кенгаши раиси Ҳамиджон Омонов. Мазкур гуруҳ маҳалларда тўйларни ихчам қилиб ўтказиш, кам таъминланган оилалар фарзандларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш, миллий қадриятларимизга хос бўлган либосларни кенгроқ тарғиб этиш масалаларида иш олиб бормоқда. Келгусид бундай ташаббусларни вилоятимизнинг бошқа худудларида ҳам ўтказишни мақсад қилганмиз.

 

ЎзМТДП Андижон вилоят Кенгаши ахборот хизмати

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz