ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


ЎзМТДП Андижон вилояти ҳокимлигидан қонуний чора кўришни сўрайди 26.09.2019

ЎзМТДП Андижон вилояти ҳокимлигидан қонуний чора кўришни сўрайди



Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилояти Қорасув шаҳрида жойлашган “Мустақилликнинг 15 йиллиги” маҳалласидаги ноёб Қўштепа-2 археологик ёдгорлигидан ғишт ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилаётганлигини кескин қоралайди ва миллий, маданий меросимизга ҳурматсизлик сифатида баҳолайди.

720_460_95_2178656933.jpg

Партия яна бир бор, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасига кўра, фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурлиги ва маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасида эканлигини эслатишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси ўзининг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ратификация қилган маданий меросга оид халқаро ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда Андижон вилояти ҳокимлиги ва мутасаддиларидан ушбу ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўришни сўрайди.

720__adHM1A5qtMxwVUDpjfa0J1cxVFgJF3qO.jpg

Шунингдек, партиянинг Андижон вилояти кенгаши томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, мазкур ёдгорликдаги ҳолат ўрганилмоқда. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.



ЎзМТДП Марказий кенгаши 
Ахборот хизмати

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz