ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


ЎзМТДП депутати ташаббуси билан иқтидорли ёшлар учун саёҳат уюштирилди 14.03.2019

ЎзМТДП депутати ташаббуси билан иқтидорли ёшлар учун саёҳат уюштирилди


Жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳри Халқаро бахшичилик фестивалига мезбонлик қилади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илк маротаба ўтказилаётган ушбу фестивалдан кўзланган асосий мақсад ўлмас қадрият ва анъаналаримизнинг барҳаётлигини таъминлаш, ёш авлодни уларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган десак муболаға қилмаган бўламиз. Зеро, заминимиз моддий ҳамда маданий меросларга бойлиги билан ажралиб туради. 

Шуни айтиш керакки, бу каби сайъ-ҳаракатлардан ЎзМТДП фаоллари ҳам четда туришгани йўқ. Хусусан, халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига партиямиздан сайланган депутат Шахзод Худойбердиев ташаббуси билан ана шундай хайрли тадбирга қўл урилди. Яъни, Шўрчи туманидаги 65-сонли умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган фаол ва ташаббускор ёшлардан бир гуруҳи депутат Шахзод Худойбердиев ҳамда Шўрчи туманидаги “Ёшғайрат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ўрол Шерхонов ҳамроҳлигида Ал Ҳаким ат-Термизий, Имом Исо Термизий, Термиз шаҳридаги архиеология музейига ташриф буюрдилар. 

Ёшларни бой ўтмишимиз билан таништириш ҳамда зиёрат ва ички туризимни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу саёҳат давомида ёшлар вилоят марказидаги 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида ҳам бўлиб, ушбу таълим муассасида яратилган имконият ва шароитларни ўз кўзлари билан кўриш баробарида, тенгдошлари билан ўзаро фикр алмашдилар.

Шу куни ёшлар Термиз шаҳридаги ёшлар марказида фаолият юритаётган тўгараклар кириб тенгдошлари томонидан тайёрланган ишланмаларни кўздан кечиришди. Айниқса, улар Ўзбекистон кино ижодкорлари томонидан тасвирга олинган фильмни ўзгача завқ билан томоша қилишди. Бир сўз билан айтганда ЎзМТДП фаоллари бу сингари юртимиз тақдирига дахлдор бўлган барча жабҳаларда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатишга интилмоқдалар.



ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz