" /> ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ
ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


14.03.2019

ЎзМТДП депутати ташаббуси билан тиббий кўрик ташкил этилди


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг фракцияси аъзолари аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва аниқланганларини бартараф этиш мақсадида мунтазам равишда ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказиб келмоқдалар.


Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига партиядан сайланган депутат Алима Маткаримова Нукус шаҳрининг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган «Бес тобе» МФЙ фуқаролари билан учрашув ўтказди. Учрашувда фуқаролардан бир қатор мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, «Бес тобе» МФЙ фуқароси Алишер Уразов новвойхона очиб тадбиркорлик билан шуғулланмоқчилигини, лекин банкдан кредит олишда муаммо бўлаётганлиги айтиб мурожаат қилди. Шунингдек, ушбу МФЙ фуқароси Камуна Алламбергенова ногирон фарзанд тарбиялаётгани ва оилавий ҳолати ночорлиги учун уй-жой қуришга ер участкаси олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Депутат шу ва бошқа келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиб, тез кунда ҳал этиш чораларини кўришни ўз зиммасига олди.

Учрашув сўнгида депутат томонидан «Бес тобе» МФЙ ҳудудида жойлашган 30-сонли мактабда, мактаб ўқувчилари учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.




Тиббий кўрикни депутат ўзи бошчилик қилиб келаётган Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг малакали шифокорлари ўтказди. Тиббий кўрикдан ўтказиш давомида шифокорлар томонидан ҳозирги кунда кўп учраётган касалликлар ва уларнинг олдини олиш, тўғри овқатланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи ҳақида тушунчалар берилди.


Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши етакчи мутахассиси

 

 



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz