ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


ЎзМТДП депутатлари меҳрибонлик уйи ҳақидаги хабарлар сохта эканлигини аниқлади 26.08.2018

ЎзМТДП депутатлари меҳрибонлик уйи ҳақидаги хабарлар сохта эканлигини аниқлади

Ахборот-технологиялари шиддат билан ривожланаётган бугунги ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмай қолди. Деярли ҳар дақиқада ушбу тармоқ хизматига эҳтиёж сезяпмиз ва у турмуш тарзимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

Афсуски, интернет ахборот урушининг асосий қуролидан бирига айланди ва баъзи ғаразли кучларнинг ундан турли ёт ғояларни тарғиб этиш орқали инсоният онгини заҳарлаш, миллий қадриятларимизга зид бўлган мафкураларни сингдириш, тартибсизлик, бузғунчиликни тарғиб этиш воситаси сифатида фойдаланаётгани кишини жиддий ташвишга солади. Жамиятимиз янги йўлга қадам қўяётган, юртимизда Халқ манфаати йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган, энг асосийси, одамларимиз эртанги кунга ишонч билдириб, сиёсий-ижтимоий ўзгаришлардан рози бўлаётган бир пайтда халқнинг руҳини синдириш, тўғри йўлдан адаштиришга уринаётганлар ҳам учраб турибди.

“uzbek video” телеграмм каналида «Қорақамишдаги Олимпия “детдом”ида болалар “подвал”да, унинг устига совукда ётишибди!» деб изоҳ берилган видеоматериал жойланди. Албатта, бу даъволар ҳақиқат бўлса, бундай хабарнинг маълум қилингани яхши. Шу пайтгача яшириниб келинган айрим муаммоларимиз ОАВда танқид қилингандан сўнг тезда бартараф этилмоқда. Ҳатто бу ишга масъул бўлган тегишли раҳбарлар жазоланяпти ҳам.  Аммо бу даъволар нотўғри бўлса-чи. Чунки мамлакатимизда болалар уйларида, тан олиш керак, уйимиздагидан-да қулай шарт-шароитлар яратилган. Майли, нима бўлганда ҳам бу хабарни текшириб кўриш лозим.

1 (1).jpg

Видеоматериални кўрган халқ депутатлари Олмазор, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туман Кенгашларидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳи аъзолари йиғилиб, Олмазор туманидаги ногирон болаларнинг биринчи ва иккинчи сонли мурувват уйида ҳамда заиф эшитувчиларнинг 102-106 сонли мактаб-интернатида бўлишди. Муассасаларда имконияти чекланган болалар учун яратилган шароитлар билан танишилиб, интернетда тарқалган видеоматерил юзасидан вазият ўрганилди. Телеграмм каналидаги лавҳалар мутлақо ёлғон бўлиб чиқди. Очиғи, болалар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирган депутатлар давлатимизга ҳам, шу шароитни яратишга ёрдам берган саховатли инсонларга ҳам, бу ерда ишловчи ходимларга ҳам раҳматлар айтишди.

2.jpg

“uzbek video” телеграмм каналида тарқалган видеоматериал ҳақиқатдан узоқлигига кўпчилик ишонган эди. Шундай бўлса-да, депутатлар бу хабарни текшириб кўргани яхши бўлди. Аммо шунга ўхшаш ёлғон ва туҳмат тоши отилган материалларни тарқатган шахсларни тезда аниқлаб, қонун доирасида жазолаш лозим. Ахир қонунчилигимизда бундай шахсларга нисбатан ҳам жазо тайин қилинган.


Равшан МАҲМУДОВ,

ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz