ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


ЎзМТДП фракцияси аъзолари бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокамадан ўтказди 13.08.2019

ЎзМТДП фракцияси аъзолари бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокамадан ўтказди


Жорий йилнинг 13 август куни «Миллий тикланиш» ДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни партия фракцияси раҳбари А. Кадиров бошқарди. Унда, Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Дастлаб, «Мактабгача ёшдаги болаларга мактабгача таълим бериш ва тарбиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси фракция аъзолари томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишининг асосий принциплари ва мақсадини, мактабгача таълимнинг давлат кафолатларини белгилайди.

Шунингдек, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида қонун лойиҳасида болаларнинг яшаш жойидан ёки доимий рўйхатга олинган жойидан қатъий назар, муассаса ташкил этиш йўли билан мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш тартиби белгиланмоқда.

Эътироф этилганидек, мактабгача таълим муассасаси педагог ходимларининг махсус мақомини белгилаш назарда тутилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида назарда тутилган ҳолларни истисно қилган ҳолда, ўқитувчиларни ўз касбий мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланмоқда.

Фракция аъзолари хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишнинг мажбурий тартибини кўзда тутувчи модда киритилишини таклиф этишди.

Шунингдек, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди. Мазкур қонун лойиҳаси хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлиб, унга “тазйиқ”, “зўравонлик”, “руҳий зўравонлик”, “жисмоний зўравонлик”, “жинсий зўравонлик”, “иқтисодий зўравонлик”, “тазйиқ ва зўравонлик жабрланувчилари”, “ҳимоя ордери” каби таянч тушунчалар киритилган.

Ушбу қонун лойиҳасининг кучга кириши ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрганларга ҳимоя ордерини бериш имкониятини яратади. Мазкур ҳимоя ордери талаблари бузилганда шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши назарда тутилмоқда.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, энг аввало, жамиятда, турмушда, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда хотин-қизларга нисбатан ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилигини таъкидлаб, тазйиқ ва зўравонликда жабр кўрган шахслар учун тезкор алоқанинг ишлаш тартибига қаратилган нормалар киритиш бўйича ҳамда зўравонлик содир этишга мойил бўлган ёки содир этган шахсларнинг ҳулқ-атворини тузатиш дастурини ишлаб чиқиш юзасидан масъулларга таклифлар билдирдилар.

Йиғилишда шунингдек, бошқа қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz