ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


ЎзМТДП фракцияси аъзолари Ҳисоб палатасининг ҳисоботини тинглади 14.05.2018

ЎзМТДП фракцияси аъзолари Ҳисоб палатасининг ҳисоботини тинглади

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда фракция аъзолари, партия фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул вакиллари ҳамда оммвавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Фракция раҳбари С.Отамуратов бошқарган йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2017 йилги фаолияти якунларига бағишланган ҳисоботи тингланди.

Мазкур ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2017 йил 18  июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 10 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонлари ижросидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган.

4.jpg

Йиғилишда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Олимхон Рустамов таъкидлаганидек, ҳисобот йилида Ҳисоб палатасига юклатилган вазифа ва топшириқлар ижроси бўйича ўтказилган текшириш ва ўрганишлар (аудит) натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 66 та, Вазирлар Маҳкамасига 3 та маълумотнома ва таҳлилий материаллар киритилган.

Шунингдек, ўрганишлар натижасида 2 145 ҳолатда 36,5 млрд.сўм ва 7,0 млн.долл. ноқонуний ва самарасиз харажатлар ҳамда 38 та ҳолатда 268,3 млрд. сўмлик бюджет тизими бюджетларига қўшимча даромад суммаси, 75 та ҳолатда норматив-хужжатларни такомиллаштириш ҳамда мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва эътирозлар, 3 442 ҳолатда амалий ёрдам ва кўрсатмалар берилган. Киритилган маълумотнома ва таҳлилий материаллар натижасида 10 та норматив-ҳуқуқий хужжат ва баённомалар қабул қилинган.

Бундан ташқари, ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Ҳисоб палатасининг ходимлари ҳамкорлигида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда қатор ўрганишлар ўтказилди. Ўрганишлар давомида, қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳудудида аҳоли учун арзон ва сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар сотувини йўлга қўядиган «Дори-дармон» АК тизимининг дорихоналарини жойлаштириш ҳамда ҳудудларда тез тиббий ёрдам шахобчаларини ташкил этиш ишлари қониқарсиз даражада эканлиги, ҳудудларда бирламчи тиббиёт муассасаларида умумий амалиёт шифокорлар ҳамда тор мутахассисликлар штат бирликлари шифокорлар билан тўлдирилмаганлиги, тез тиббий бригадаларининг чақирувлар учун дори-дармон воситаларига сарфланаётган бюджет маблағлари ўрганилганда 1 та чақирув дори-дармон харажати учун ажратилаётган маблағлар республика ҳудудлари бўйича номутаносиблиги, тиббиёт соҳасига 2017 йилда 2016 йилга нисбатан кўп маблағ ажратилаётганига қарамай, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳолатида сезиларли ўзгаришлар бўлмаганлиги аниқланган.

IMG_0608.JPG

Ўрганишлар якуни бўйича Ҳисоб палатасининг кўрсатмаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган.

Йиғилишда сўз олган фракция аъзолари «Миллий тикланиш» демократик партиясининг мақсад-вазифаларидан келиб чиқиб, Ҳисоб палатасининг 2017 йилги фаолияти якунлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ҳамда 2018 йил учун қабул қилинган Давлат дастурининг 190-бандида белгиланган Ўзбекистон халқининг умуммиллий қадрияти бўлмиш маданий ва археология мероси объектларини асраб-авайлаш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда инфратузилмани ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни тизимли равишда бажарилиши устидан Ҳисоб палатаси назоратни янада кучайтириши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш якунида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан партия фракциясининг тегишли қарори қабул қилинди.

 



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz