" /> ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ
ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


ЎзМТДП Самарқандга ёшлар саёҳатини уюштирмоқда 08.02.2019

ЎзМТДП Самарқандга ёшлар саёҳатини уюштирмоқда


Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳи аъзолари, шу жумладан, Қобилжон Дўсовнинг ташаббуси билан хайрли иш амалга оширилмоқда.

Бугун эрта тонгда партиянинг Бўстонлиқ ва Чиноз туман кенгашлари, Республика Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Ёшлар туризми агентлиги, 14 та вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида жорий йилнинг 8-9 февраль кунлари ташкил этилаётган азим Самарқанд шаҳрига «Биз буюк Давлат қурувчилар авлодларимиз" лойиҳаси доирасидаги саёҳатга йўл олинди. Саёҳатга 300 нафар иштирокчи ёшлар жалб этилган. Дастурдан мавзуга доир илмий-маърифий конференция, зиёрат туризми ва ҳазрат Алишер Навоий таваллуд кунига бағишланган катта концерт намойиши ўрин олган. Саёҳатнинг иккинчи куни давомида Регистон майдони, Гўри Амир, Шоҳи-зинда, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасига зиёрат ташкил этилади, шунингдек, улуғ муҳаддис имом ал-Бухорий, фалакиёт илми султони Мирзо Улуғбек расадхонасида диний ва дунёвий илм намояндаларининг бизга қолдирган бой маънавий мерослари билан яқиндан танишилади.

photo_2019-02-08_16-29-48.jpg

Саёҳатдан аниқ – ёшларимизни жипслаштириш, фарзандларимиз ота-боболари ким эканлигини, улар кимларнинг авлоди эканлигини яна бир намоён этиш, Президентимизнинг ҳар бир маърузаси, ҳар бир лойиҳаларида ёшларга берилаётган эътиборнинг устуворлигини, миллий қадриятларимизнинг бебаҳо маънавий аҳамиятини уларнинг онги ва қалбига чуқур сингдириш. Албатта, ана шундай аждодларга муносиб авлод бўлиб камолга етиш, бугунги юксак даражадаги эътиборга лойиқ, келажагимизнинг дунё миқёсидаги ўрнини янада юқори поғоналарга кўтарадиган рақобатбардош мутахассис, илм ва фан намояндалари сифатида майдонга келиш бу – ёшларимизнинг шарафли масъулиятидир. Оқ йўл сизга, буюк давлат қурувчиларининг муносиб авлодлари!

 

ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши Матбуот хизмати



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz