ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


ЎзМТДП Шофиркон туманида бир кун: ижтимоий муаммолар ҳал этилди 10.08.2018

ЎзМТДП Шофиркон туманида бир кун: ижтимоий муаммолар ҳал этилди

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ғояси, мақсад ва вазифаларини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда иш олиб бориш ҳар бир партия фаоли, депутатлари, ёйинки ҳар бир партия аъзосидан масъулият,ташаббускорлик ҳамда фаолликни талаб этади.

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши девони ходимлари иштирокида Шофиркон туманида бир кун давомида партия тизимида амалга оширилаётган ишлар кўлами ўрганилди.

Куннинг биринчи қисми вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, ЎзМТДП фаоли Феруза Ибрагимованинг саъй-ҳаракатлари билан Шофиркон туманида 50 ўринга мўлжалланган тикув цехининг ишга туширилиши билан бошланди.  Мазкур цехда туманда истиқомат қилувчи оғир турмуш тарзини бошидан кечираётган, кам таъминланган, низоли оилаларнинг хотин-қизлари иш бошлади. Бундан ташқари, цех хотин-қизларига психологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида психолог ҳамда ёш боласи бор аёлларга фарзандини иш вақтида парваришлаш учун ҳам хизматлар ташкил этилди.

IMG_7303.JPG

Эндиликда хотин-қизларга меҳнат дафтарчаси ҳам очилиб, солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Албатта,  50 оиланинг қувончига шерик бўлган ушбу хайрли иш ортида энг аввало, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, тикув цехининг 50 нафар хотин-қизи Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясига аъзо бўлиш истагини билдирди ва улар партия сафига қабул қилинди. Шунингдек, 50 нафар партия аъзоларидан иборат хотин-қизлар “Алибек” МЧЖ қошида ташкил этилган  янги бошланғич партия ташкилотига бирлаштирилди. 

– Янги цеҳда янги орзулар билан иш бошладик, - дейди ишчи Ситора Ғайбуллаева. – Бундан жуда мамнунмиз. Бизга катта ишонч билдириляпти. Цехда иш бошлаган барча аёллар “Миллий тикланиш” демократик партиясига аъзо бўлдик. БПТ ташкил этилди, етакчи сифатида иш бошладим. Келгусида  бизга билдирилган ишончга муносиб равишда иш олиб боришга ҳаракат қиламиз.

Шу куни ЎзМТДПдан халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашига сайланган депутатлар Алишер Обидов, Ботир Солиев ҳамда Дилафрўз Аҳмедоваларнинг партия фаоллари ҳамроҳлигида "Уйма-уй" лойиҳаси доирасидаги учрашувлари ҳам ташкил этилди.

IMG_7329.JPG

Хусусан, депутат Алишер Обидовга ўтказилган юзма-юз мулоқотлар давомида "Бобоҳайдар" ва "Хожа Ориф" МФЙларида яшовчи Моҳирабону Баракаева, Рушана Исомова ҳамда Гулсанам Шариповалар тикувчиликка бўлган қизиқишларини маълум қилишди. Депутат ёшларни партиянинг "Хизмат - беминнат" лойиҳаси доирасида Шофиркон тумани марказида ташкил этилган "Гули" тикув цехига қўлигул чевар Гуллола Шержоновадан ҳунар сирларини бепул ўрганишга жалб этди.

IMG_7361.JPG

Депутат Дилафрўз Аҳмедованинг лойиҳа доирасидаги учрашувлари  "Султонобод" ҳамда "Жўйрабод" МФЙлари аҳолиси билан давом этди. Учрашувлар давомида Лобар Нуруллаева ҳамда Мақсад Рашидовалар депутатга ишга жойлашиш масаласида мурожаат этдилар. Улар депутат саъй-ҳаракатлари билан шу кунннинг ўзидаёқ 26-сонли мактабгача таълим муассасасига ишга жойлашдилар. Шунингдек, мазкур таълим муассасасига депутат кўмагида "Султонобод" ҳамда "Хоркаш" МФЙларида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, 2013 йилда туғилган Алишер Ҳикматов ҳамда 2014 йилда туғилган  Умиджон Мансуровлар мактаб ёшига етгунга қадар бепул тарбияланадиган бўлди. 

- Оилавий шароитимиз оғирлиги сабаб фарзандимизни мактабгача таълим муассасига беришнинг имкони йўқ эди, - дейди "Ҳоркаш" МФЙ Новабоши қишлоғида яшовчи Зилола Ҳакимова. - Бу ўз ўрнида фарзандимиз учун ҳам ниҳоятда қийин ва зерикарли эканлигини ҳис этардим. Алишерни боғчага жойлаштиришда ва ҳеч қандай тўловларсиз доимийликни таъминлашда бизга ёрдам берган  депутатга миннатдорчилик билдираман.

IMG_7376.JPG

Куннинг иккинчи ярмида партия фаоллари ва депутат Ботир Солиев "Котиён" қишлоғида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож Матлуба Хайруллаева, Майсара Жалилова ҳамда Зевар Ҳафизовалар билан учрашдилар. Ишсиз аёллар иш билан таъминланди.

Халқ депутатлари Шофиркон туман кенгашининг 2017 йил 22 майда бўлиб ўтган сессиясида "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси тўғрисида"ги ташаббус масала партия гуруҳи томонидан олиб чиқилган эди. Мазкур сессия қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туманда самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хожа Ориф Ревгарий мажмуи таркибида 3 та маданий мерос объекти- Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий қабри, Хожа Бобонтепа тепалиги ҳамда Хожа Ориф жоме масжидлари мавжуд. Айни кунларда ҳомийлар ва тадбиркорлар, шунингдек, кўнгилли аҳоли вакиллари маблағлари ҳисобидан қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун 8 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилган. Ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

IMG_7390.JPG

IMG_7400.JPG


Сессия қарори ижроси асносида амалга ошрилаётган мазкур хайрли ва эзгу амаллар келгуси авлодлар учун ҳам анъаналар бардавомлигини таъминлашга хизмат қилади.


Муслима Рўзиева,

ЎзМТДП  Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz