ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


ЎзМТДП ташаббуси ҳаётга тадбиқ этилди 10.01.2019

ЎзМТДП ташаббуси ҳаётга тадбиқ этилди


«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоларининг ташаббуси асосида киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида қабул қилиниб, Олий Мажлис Сенати томонидан маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун мазкур Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда, Адлия вазирлиги "Huquqiy axborot" каналида эълон қилинди.

Қонунга мувофиқ, эндиликда жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб тиланчилик билан шуғулланиш аввалига маъмурий кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга сотиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

Бунда қонунчиликка таркибида 150 мг/л.дан ортиқ миқдорда кофеин ва (ёки) инсон организмига тонусни ўзгартирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдордаги бошқа компонентлар мавжуд бўлган ичимликлар  энергетик ичимликлар ҳисобланиши ҳақида қўшимча ҳам киритилди.

“Реклама тўғрисида”ги Қонун ҳам энергетик ичимликлар рекламасига қўйиладиган талаблар билан тўлдирилди.

Хусусан, бу каби маҳсулот рекламасида бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак, энергетик ичимликлар рекламасини соат 7:00 дан соат 22:00 га қадар телевидение ва радио орқали реклама қилиш тақиқланди.

Эслатиб ўтамиз, энергетик ичимликларни чеклаш билан боғлиқ нормалар Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.


ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz