ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


ЎзМТДП ташаббуси билан бир гуруҳ ёшлар Самарқанд бўйлаб саёҳат қилдилар 11.02.2019

ЎзМТДП ташаббуси билан бир гуруҳ ёшлар Самарқанд бўйлаб саёҳат қилдилар


Хабар берилганидек, халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳи аъзолари, шу жумладан, Қобилжон Дўсовнинг ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида бир гуруҳ ёшлар Самарқанд бўйлаб саёҳат қилдилар.

Меҳмонларнинг зиёрати соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар мангу қўним топган Амир Темур мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Улар бу ерда саркарда бобомизнинг юрт ободлиги ва тараққиёти йўлида амалга оширган улкан бунёдкорлик ҳамда яратувчилик ишлари, давлат бошқарувидаги маҳорати ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлишди.

DSC_0131.JPG

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақиллигимиз асосчиси, йирик давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов дафн этилган Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлишди. Меҳмонлар мажмуада халқимиз калбидан чукур жой олиб, барчамизнинг меҳр-муҳаббатимизга сазавор бўлган Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

DSC_0089.JPG

Шаҳардаги аждодларимизнинг юксак ақл заковати ва меъморчилик маҳорати ила бунёд этилган Бибихоним масжиди ва Регистон майдони ҳам ёшларда катта таассурот қолдирди. Улар ушбу объектларни кўздан кечириб, халқимизнинг узоқ ўтмиши ва бой тарихи, боболаримизнинг чексиз куч-қудрати ҳақида батафсил тушунчага эга бўлишди. Кимнинг, қандай буюк зотларнинг авлодлари эканликларини яна бир бор юракдан ҳис қилишди.

Шунингдек, "Биз буюк Давлат курувчилар авлодларимиз" лойиҳаси доирасидаги конференция бўлиб ўтди.

5.jpg

Конференция ўзбек адабий тилининг асосчиси, ғазал мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратларининг 578 йиллигига бағишланди. Унда буюк мутафаккур бобомизнинг адабиётимиз ривожига қўшган улкан ҳиссаси, ул зот қолдирган бой маънавий мероснинг бугунги кундаги аҳамияти хусусида сўз юритилди.

34605935_137683583769449_5341430928004612096_o.jpg

Конференцияда шунингдек, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Ўзбекистон Республикасида ички туризмни ривожлантиришдаги ўрни” масаласи ҳам ўрин олди. Мавзу доирасида юртимизда туризмни ривожлантириш борасида яратилаётган ҳуқуқий асослар, сайёҳлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва берилаётган имтиёзлар, сайёҳлик фирмалари олдида турган вазифалар хусусида маърузалар тингланди. Ички туризмни ривожлантириш борасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари, депутатлар эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатларга урғу қаратилди.

jpgIMG_2034.jpg

Баҳс-мунозаралар остида ўтган конференцияда туризм йўналишида вилоятдаги олий таълим муассасаси ва касб-ҳунар коллежида таълим олаётган йигит-қизлар ўзларини қизиктирган саволлар билан ташкилотчиларга мурожаат этишиб, тегишли жавоблар олишди.

DSC_0291.JPG

 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши матбуот хизмати

 



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz