ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши аёллар ўртасида соғломлаштириш акциясини ўтказди 14.03.2019

ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши аёллар ўртасида соғломлаштириш акциясини ўтказди


ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши ташббуси билан Олимпия шон-шуҳрат музейи ҳамда Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги «Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Жисмоний ва руҳий баркамоллик сари!» мавзусида соғломлаштириш акцияси ўтказилди. Ушбу тадбир аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва зарарли одатлардан асраш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.


Мазкур қарорда давлат органлари ва ташкилотларида иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари, ҳафтасига камида бир маротаба ходимларнинг спорт оммавий тадбирларида иштирок этиши бўйича мусобақалар ўтказиб боришни амалиётга жорий этиш вазифалари белгиланган эди. Ҳақиқатан ҳам қарор халқимизнинг, айниқса, ёшларнинг жисмоний ва руҳий баркамоллигини ошириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида профилактика чора-тадбирларини самарали мувофиқлаштириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний фаолликни оширишга хизмат қилиб келмоқда.

Жисмонан соғлом ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш, болалар ва ёшларнинг кенг кўламда спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ЎзМТДПнинг дастурий мақсад-вазифаларидан биридир. Шунингдек, партиянинг сайловолди Платформасида ёшларни уч босқичли тизимдаги оммавий спортга — «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва Универсиада мусобақаларига жалб этишни янада ривожлантириш, мактаб ўқувчиларининг халқаро мусобақаларда иштирок этишига кўмаклашиш каби вазифалар белгиланган.


Соғломлаштириш акцияси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил қилинди, тўғри овқатланиш бўйича мастер-класс ўтказилди. Иштирокчи хотин-қизлар 15 ёшдан 30 ёшгача, 30 ёшдан 50 ёшгача ҳамда ундан юқори ёшлар тоифаларига бўлиниб, қисқа масофага югуриш, стол тенниси, арқон тортиш мусобақларида беллашди. Шахмат-шашака ўйинлари ташкил қилинди.




Тадбир сўнгида соғломлаштириш акциясида юқори ўринни эгаллаган ва фаол иштирок этган барча хотин-қизларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.


 

Лола МИРАЛИЕВА,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши еткачи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz