ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Эътибордан кўнгиллар шод!

14.05.2019Партия хабарлари


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан партия вилоят кенгаши вакиллари, халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Ф.Ҳамалова ҳамда “Кўмак” гуруҳи аъзолари биргаликда 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан шаҳардаги “Мададкор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ёш оилалардан бири – Эргашевлар хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Қурилиш материалларини арзонлаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилди

14.05.2019Партия хабарлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини янада ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Ёшларнинг инновацион фаоллигини оширишда маънавий тарбиянинг аҳамияти

14.05.2019Партия хабарлари


Ҳар бир инсоннинг жамият ҳаётида онгли ҳолда мустақил иштирок этиши, ижтимоий-маънавий соҳада вужудга келадиган муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳаракати инновацион ва ижтимоий фаоллик ҳисобланар экан, мазкур ҳаракатни маънавий қадриятлар, ахлоқий тамойиллар асосида ташкиллаштириш – бугунги ва келажак ҳаётимизни маънавий-ахлоқий инқирозлардан сақлашнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, ёшлар билан боғлиқ муаммоларни мунтазам ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда ушбу муаммоларни бартараф этиш билан боғлиқ амалий ишларни олиб бориш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини тўлиқ намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиб беришга кўмаклашган ҳолда инновацион билим кўникмаларини шакллантириш ҳам ижтимоий ҳаётимизнинг муҳим вазифаларидан саналади.

“Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида яна бир хайрли ташаббус

14.05.2019Партия хабарлари

ЎзМТДП “Ёшлик” шаҳарчаси кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон таэквандо ассоциацияси ҳамкорлигида 11-сонли мактабда таэквандо спорт йўналиши бўйича бепул тўгарак ташкил этилди.

Кексалар доимо ардоғимизда!

14.05.2019Партия хабарлари

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутати Мухторжон Халилов ташаббуси билан Андижон “Саховат” кексалар ва ногиронлар учун интернат уйида истиқомат қилувчиларнинг Боғишамол ҳудудида жойлашган “Хайвонот боғи”га саёҳати уюштирилди.

Оила – инсонда ахлоқий фазилатларни шакллантирувчи муҳим омил

13.05.2019Партия хабарлари

Оила кишилик жамиятининг ижтимоий-ахлоқий пойдевори ҳисобланади. Шунга кўра, жисмонан соғлом, маънан баркамол, ахлоқан пок ва юксак маънавиятли ёш авлодни вояга етказиш оиладан бошланишини Президентимиз бот-бот таъкидлайдилар. Дарҳақиқат оиладаги соғлом  муҳит соғлом  мафкурани шакллантиради. Инсоний фазилатлар – эзгулик, яхшилик,  фидойилик,  садоқат, мардлик, инсоф, раҳм–шафқат каби  хислатлар  дастлаб оилада шаклланади. 

“Миллий тикланиш” ДП фаол аъзоларининг Шаҳрисабз шаҳрига саёҳати ташкил этилди

13.05.2019Партия хабарлари

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бошқа партиялардан фарқли ўлароқ, миллий ғурур ва шаън туйғусини мустаҳкамлаган ҳолда, халқимизда миллий ўзликни англашни ўстириш масалаларига ҳамма вақт катта эътибор қаратиб келмоқда. 

Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш истиқболлари ва унда ёшлар туризмининг ўрни

13.05.2019Партия хабарлари

Туризм индустрияси, хусусан, ички туризм юртимиз иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди ўзига хос туристик жозибага эга. Шу боис, туризмни ривожлантириш ҳисобидан минглаб янги иш ўринлари яратиш мумкин. Айниқса, бу борада ички туризм имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш, ёшлар туризмини оммалаштириш муҳим аҳамият касб этади.

“Тил миллатнинг биринчи ҳаққидир”

13.05.2019Партия хабарлари

“Миллатни дунёда борлигини кўрсатадурғон ойнаи ҳаёти тил ва адабиётдур” деб ёзганида Абдулла Авлоний минг бора ҳақ эди.
Фарзандларимизнинг бир неча тилни билишлари нур устига нур. Улар Шекспир асарларини инглиз тилида, Пушкин асарларини рус тилида, Гёте асарларини немис тилида ўқишса, шу тилди баҳраманд бўлишса, жаҳон адабиётининг ноёб дурдоналаридан воқиф бўлишса, жуда яхши. Аммо улар ўзбек тилини мукаммал билишлари, шу тилда ўз фикрларини теран баён эта олишлари шарт ва зарур.

ЎзМТДП ташаббуси билан 100 дан зиёд хоразмлик хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

13.05.2019Партия хабарлари

Хива туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 43-оилавий поликлиника Шомохулум маҳалласида жойлашган. Ҳудудда 20 минг 233 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улар ичида 10 минг 100 нафари аёллар бўлиб, шулардан 5673 нафари фертил ёшидагилардир.


Новости 41 - 50 из 1858
Начало | Пред. | 3 4 5 6 7 | След. | Конец

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz