ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


ЎзМТДПнинг Дўстликда бошланғич партия ташкилоти тузилди 29.11.2018

ЎзМТДПнинг Дўстликда бошланғич партия ташкилоти тузилди

Cиёсий партиялар хайриҳоҳлари яъни электоратлари сафини кенгайтириш истагида ўз дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботини олиб борадилар. Ўз навбатида фуқаролар ҳам ўз хоҳиш-истакларига кўра, жамиятда мустаҳкам ўринга эга бўлган сиёсий партияларга аъзо бўлишга интиладилар. Жиззах вилоятида ташкил этилган “Мирзачўл тикувчилик цехи” нинг Дўстлик филиалида меҳнат қилаётган бир гуруҳ хотин-қизларнинг "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси бўлиш истагини билдирганлари ҳам бежиз эмас албатта.

- Аввалига, партия сафига кириш истагини билдирган 32 нафар ишчига аъзолик гувоҳномаларини топширдик, - дейди, партиянинг Дўстлик туман кенгаши етакчи мутахассиси Наргиза Холбоева. - Тарғибот тадбиримиз манзур бўлган шекилли, цехдаги қолган ишчилар ҳам партияга аъзо бўлиш истагини билдиришди. ЎзМТДП Уставига асосан, даставвал, бошланғич партия ташкилоти тузилган бўлса, аъзолар сони 50 дан ортиқ бўлганлиги сабаб БПТ кенгаши тузилди.

“Мирзачўл тикувчилик цехи” Дўстлик филиалида ташкил этилган тадбирда ЎзМТДП томонидан жойларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Қолаверса, жамиятимизда сиёсий фаол, ташаббускор аёлларни кашф этиш учун ташкил этилаётган танловлар ҳақида ҳам маълумотлар берилиб, улар ҳам иштирок этишлари мумкинлиги қайд этилди.

                             

ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz