ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Партия фаолиятининг молиялаштирилиши ҳажми ва манбаалари тўғрисида ахборот


“Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши қуйидагиларни маълум қилади

Партия ўз молия хўжалик фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 мартдаги 86-сонли қарори билан тасдиқланган “Сиёсий партияларнинг устав фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомга ҳамда партия Устав ва Дастурига мувофиқ амалга оширди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Уставига мувофиқ партия фаолиятини молиялаштириш манбалари, аъзолик бадаллари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бериладиган хайрия ёрдамлари амалдаги қонунларга зид бўлмаган бошқа барча тушумлар ҳамда давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан иборат.

2015 йил 14 апрелда партия Марказий Кенгаш III Пленумида харажатлар сметаси ва штат жадваллари 599 нафар кишига тасдиқланди. Жумладан партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси девонида 47 нафар киши, ҳудудий партия Кенгашлари Ижроия Қўмиталарида 552 нафар киши фаолият юритди.

Партиянинг 2015 йилги молиявий ҳисоботида тушумлар жами      12 389 205 500 сўмни ташкил этди.

Жумладан, партиянинг Устав фаолиятини молиялаштириш учун давлат бюджетидан 10 447 558 000 сўм, Президент сайловида иштирок этиш учун 841 977 500 сўм ажратилди ва  аъзолик бадалларидан 964 478 000 сўм, ҳомийлик, хайрия ва бошқа тушумлардан 135 192 000 сўм партия ҳисоб рақамига тушди.

Партиянинг 2015 йилдаги даромадлар ва харажатлар сметасига Партия Марказий Кенгашининг 2015 йил 29 июлдаги IV Пленуми, Марказий Кенгаш Ижроия Қўмитасининг 2015 йил 15 декабрдаги 12 йиғилиш қарорлари  асосида ўзгартиришлар киритилди.

2015 йилдаги партиянинг сарф-харажати 11 224 179 000 сўмни ташкил этди.

Шу жумладан, ижро этувчи девоннинг жорий харажатларига 
9 922 928 000 сўм (яъни, бюджет ҳисоб рақамидан 9 466 708 000 сўм (95%) ва 456 219 000 сўм  (5%) бюджетдан ташқари ҳисоб рақамидаги маблағидан) сарфланди.

Партия аъзоларининг ОАВда чиқишини ташкил этиш ва кўргазмали тарғибот материалларини нашр этиш учун 286 662 000 сўм (яъни, 267 906 000 сўм бюджет ҳисоб рақамидан (93%) ва 18 756 000 сўм (7%) бюджетдан ташқари ҳисоб рақами маблағидан) сарфланди.

Конференциялар ва съезд ўтказиш учун 3 940 000 сўм сарфланди.

Партия фаолларини ўқитиш ҳамда семинар, тренинглар ўтказиш харажатлари 206 973 000 сўм (яъни, бюджет ҳисоб рақамидан 66 226 000 сўм (32%) ва 140 747 000 сўм (68%) бюджетдан ташқари ҳисоб рақами маблағидан) ташкил этди.

Мол-мулкни сақлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ коммунал хизматлар ва эксплуатация харажатлари 403 995 000 сўмни (яъни, бюджет ҳисоб рақамидан 231 973 000 сўм (57%) ва  172 022 000 сўм (43%)  бюджетдан ташқари ҳисоб рақами маблағидан) ташкил этди.

Бошқа харажатларга 110 753 200 сўм (яъни, бюджетдан ташқари ҳисоб рақами маблағидан) сарфланган.

2015 йилда Президент сайловида ташвиқот ишларини олиб бориш учун 288 927 800 сўм сарфланди, фойдаланилмаган 553 049 700 сўм Марказий Сайлов комиссияси ҳисоб рақамига қайтарилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига 2016 йил учун давлат бюджетидан 12 939 072 000 сўм маблағ ажратилди.

2016 йил 1 январ ҳолатига аъзолар сони 190 374 нафарни ташкил этиб шундан, аъзолик бадали тўловчилар 72 228 нафар, йиллик аъзолик бадали миқдори 1 128 490 000 сўм, ҳомийлик, хайрия ёрдамлари ва бошқа тушумлар 
96 800 000 сўм миқдорида режалаштирилди. 2016 йил 1 январ ҳолатига махсус ҳисоб рақамдаги қолдиқлар ҳамда аъзолик бадали қарздорлиги 775 508 000 сўмни ташкил этиб, жами даромадлар 2 000 798 000 сўм миқдорида бўлиши кўзда тутилмоқда.

 2016 йилда бюджет ва маҳсус ҳисоб рақамга жами 14 939 870 000 сўм тушиши кўзда тутилмоқда.

Партиянинг харажатлари қуйидагича тақсимланди: барча даражадаги партия Кенгашларининг иш ҳақи фонди ва иш ҳақидан ажратмалар билан боғлиқ харажатларга 11 373 778 000 сўм миқдорида белгиланди.

Партия аъзоларини ОАВда чиқишини ташкил этиш ва кўргазмали тарғибот материалларини нашр этиш, партия фаолларини ўқитиш, семинар, тренинглар ўтказиш, мол-мулкни сақлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ коммунал хизматлар ва эксплуатация харажатлари ва бошқа харажатларига 
3 566 092 000 сўм ажратиш белгиланди.

2016 йил 29 февраль куни ЎзМТДП Марказий Кенгашининг 
V Пленумида даромад ва харажатлар сметаси 14 939 870 000 сўм  миқдорида тасдиқланди.

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz