ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Руководители партии


САРВАР САДУЛЛАЕВИЧ ОТАМУРАТОВ

ЎзМТДП Марказий Кенгаши раиси

Отамуратов Сарвар Садуллаевич 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти – олий. 1995 йилда Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) имтиёзли диплом билан битирган. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия Академиясини, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Социология фанлар номзоди. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари.

2000 йилда «Ўзбекистон мустақиллиги шароитида ёшларнинг социал фаол қисмининг миллий ўзлигини англаш ва унинг амал қилиши» (социологик таҳлил) мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1995-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги валюта-иқтисод Бош бошқармасида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва Бош бошқарма бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2006-2010 йилларда мамлакатимиз суғурта компанияларида фаолият олиб борган.

С. Отамуратов 2009 йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

2010-2014 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

2015 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси.

С. Отамуратов бир қатор илмий монографиялар ва қўлланмалар ҳамда 50 дан ортиқ илмий мақолаларнинг муаллифи.

Оилали. Икки нафар фарзанди бор.

МУХАМЕДЖАНОВА ФЕРУЗА ХАТАМДЖАНОВНА

ЎзМТДП Марказий Кенгаши раисининг хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича ўринбосари


Мухамеджанова Феруза Хатамджановна 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетини тамомлаган. Мутахассислиги журналист. 

1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига қарашли “Саҳоват” журналида катта адабий ходим, 2003-2008 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўқитувчиси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Тошкент” Давлат унитар корхонаси муҳаррири, катта муҳаррири, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Тошкент” Давлат унитар корхонаси ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий кўрсатувлар бош муҳарририяти бош муҳаррири вазифаларида ишлаган. 

2010-2016 йилларда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

2016 йилнинг 16 июлидан ЎзМТДП Марказий Кенгаши раисининг хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.

Ф. Мухамеджанова мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда қобилиятларини юзага чиқариш, бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда ёшлар сиёсатини амалга оширишдаги хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Оилали. Икки нафар фарзанди бор.

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz