ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Марказий назорат-тафтиш комиссияси


Тўхтабоев Абдурашид Турсунович 
ЎзМТДП аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, комиссия раиси

Номозов Сиддиқ Қаххорович
ЎзМТДП аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, комиссия аъзоси

Хамраев Алишер Шоназарович
ЎзМТДП аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, комиссия аъзоси

Хажиев Иноят Садуллаевич 
ЎзМТДП аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, комиссия аъзоси

Ширинов Джахонгир Джабборович
ЎзМТДП аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, комиссия аъзоси

Худоёров Исмат Нусратович 
ЎзМТДП аъзоси, "Миллий тикланиш" газетаси бош муҳаррири ўринбосари, комиссия аъзоси

Исамитдинов Дилшод Ядгарович
ЎзМТДП аъзоси, ЎзМТДП Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси, комиссия аъзоси

***

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2014 йил 4 ноябрдаги Съезди қарори билантасдиқланган

Марказий назорат-тафтиш комиссияси тўғрисидаги

Н И З О М

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг (кейинги ўринларда Партия деб юритилади) Марказий назорат-тафтиш комиссияси фаолиятига тегишли бўлган вазифаларни, функцияларни, ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилайди.

2. Партиянинг Марказий назорат-тафтиш комиссияси (кейинги ўринларда МНТК деб юритилади) Партиянинг марказий назорат қилувчи органи бўлиб, Партиянинг раҳбар ва ижроия органлари, қуйи партия ташкилотлари фаолияти устидан ушбу Устав талаблари ҳамда Партия раҳбар органлари қарорларининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади, шунингдек уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини тафтиш қилади.

3. МНТК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонуни, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Партиянинг Устави ва мазкур Низом талабларига амал қилади ҳамда тўғридан-тўғри партия Съездига ҳисобот беради.

4. МНТК Партиянинг барча даражадаги ташкилотлари ва бўлинмалари фаолиятини назорат қилади ва молиявий-хўжалик ишларини тафтишдан ўтказади. Тафтишлар (текширувлар) МНТКнинг иш режасига биноан амалга оширилади. МНТК режадан ташқари тафтишларни (текширувларни) ўтказиши мумкин.

II. МАРКАЗИЙ НАЗОРАТ-ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

5. МНТК:

а) Партиянинг раҳбар органлари ва қуйи Партия ташкилотларида қонун ҳужжатлари, Партия Устави талабларига риоя этилиши, Партия раҳбар органлари қарорларининг бажарилиши ҳамда Партия аъзоларининг “ЎзМТДП аъзоси Этика кодекси” талабларига сўзсиз риоя қилишлари устидан назорат ўрнатади;

б) Партия аъзоларининг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларнинг натижаси бўйича Партиянинг тегишли органларига тақдимнома ва таклифлар киритади;

в) Партиянинг ҳисобот даври учун белгиланган бюджет режаси бажарилишини, маблағларнинг қонун ҳужжатлари ва Устав талабларига мос равишда ҳамда мақсадли ва самарали сарфланишини тафтишдан ўтказади ва Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитасига далолатномани тегишли хулосалар билан тақдим этади;

г) Партия аъзолари томонидан аъзолик бадалларининг тўланишини, уларнинг кирим қилинишини ва ҳисоби юритилишини ҳамда ушбу жараён Устав ва норматив ҳужжатлар талаблари асосида ташкил этилишини текширади (тафтиш қилади);

д) партияга Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари ва фуқароларидан келиб тушаётган пул маблағлари шаклидаги ва бошқа шакллардаги хайрия ёрдамларини кирим қилинишини ва ҳисобга олинишини ҳамда уларни Устав ва қонун ҳужжатлари талаблари асосида юритилишини текширади (тафтиш қилади). Агар текшириш (тафтиш) натижасида хайрия ёрдамининг “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 13 ва 14-моддаларида белгиланган миқдордан ортиқлиги аниқланса, улар ҳақидаги ахборотни барчанинг эътибори учун партиянинг газетасида ва веб сайтида эълон қилади;

е) ҳудудий партия ташкилотларининг назорат-тафтиш комиссиялари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади

6. Ҳудудий партия ташкилотларининг назорат-тафтиш комиссиялари ўз фаолиятларини Партия Устави ҳамда ушбу Низом асосида ташкил қилади ва тафтиш (текширув) натижалари асосида ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ёки унинг Ижроия Қўмитасига тақдимномалар ва таклифлар киритади ҳамда ўз фаолияти юзасидан ҳар олти ойда Марказий назорат-тафтиш комиссиясига ахборот тақдим этади.

III. МАРКАЗИЙ НАЗОРАТ-ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ 

7МНТК ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

– Партиянинг раҳбар органлари ва қуйи Партия ташкилотларида қонун хужжатларига риоя этилиши, Устав талаблари ва Партия раҳбар органлари қарорларининг бажарилиши ҳамда Партия аъзоларининг партия интизоми тамойилларига риоя этишлари устидан назоратни, шунингдек партиянинг барча бўлинмалари ва ташкилотлари молия-хўжалик фаолияти тафтишини қонун ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширади;

– ҳудудий партия ташкилотлари назорат-тафтиш комиссияларининг тафтишларни (текширишларни) ташкил этиш ва ўтказишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради, бўлинмалар ҳамда ҳудудий ташкилотлардаги текшириш ва тафтишларни улар билан ҳамкорликда олиб боради;

– белгиланган тартибда Партиянинг, шунингдек, унинг бўлинмалари ҳамда ҳудудий ташкилотларида молиявий-хўжалик фаолиятини ҳужжатлар асосида комплекс ва назорат тартибидаги текширишларни (тафтишларни) ташкил этади ҳамда уларнинг натижалари бўйича тегишли маълумотномалар ва хулосалар тайёрлайди;

– мавжуд бўлган ёзувларни, ҳужжатлар ва маълумотларни, пул маблағларни, моддий бойликларни ҳужжатлар олинган ёки берилган ташкилотлардаги тегишли ёзувлар, ҳужжатлар ва маълумотлар билан солиштириб чиққан ҳолда белгиланган тартибда текширишлар (тафтишлар) ўтказади;

– мавжуд бўлган тўлов ҳужжатлари нусхаларини мазкур топшириқни бажарган банк муассасасида сақланаётган асл тўлов ҳужжатлари билан солиштириб чиқади;

– МНТК ва ҳудудий партия ташкилотлари назорат-тафтиш комиссиялари аъзоларининг, шунингдек девон раҳбарлари, бош ҳисобчилари ва ҳисобчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқишларни ташкил этиш таклифи билан чиқади;

– назорат-тафтиш ишлари бўйича статистик маълумотларни тўплайди, қайта ишлайди ва ҳудудий партия ташкилотлари назорат-тафтиш комиссиялари томонидан қилинган ишлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириб, улар асосида Партиянинг тегишли раҳбар органларига тақдимнома ва таклифлар киритади.

МНТК Партия Съезди қарорлари, Устави ва мазкур Низом талабларидан келиб чиқадиган бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.

IV. МАРКАЗИЙ НАЗОРАТ-ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

8. МНТК ўзига юклатилган вазифалар ҳамда бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

– Партия фаолиятига тааллуқли маълумотлар, маълумотномалар, ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва улардан нусха олиш;

– Партия бўлинмалари ҳамда ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларидан молиявий ҳужжатларни, шартномалар (контрактлар), сметалар, даромадлар тўғрисидаги декларацияларни, аъзолик бадаллари, ҳаражатлар ҳамда тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда олиш ва текшириш, улардан текширишлар (тафтишлар) чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур тушунтириш хатлари ва маълумотлар олиш;

– банк ва бошқа кредит-молия муассасаларидан Партиянинг ҳисоб-китоблари ва ҳисоб рақамларида амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда олиш, тегишли ходимлар ва раҳбарлардан асосий воситалар, товар моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар бўйича ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

– аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича тушунтиришлар олиш учун мансабдор шахслар ва бошқа шахсларни қонунда белгиланган тартибда таклиф қилиш;

– заруратга кўра текширувларни (тафтишларни) амалга ошириш, шунингдек хулосалар ва эксперт баҳолашни тайёрлаш учун Марказий Кенгаш раиси билан келишилган ҳолда Партия маблағлари ҳисобидан мутахассислар, экспертлар ва маслаҳатчиларни жалб этиш;

– зарур ҳолларда, Партиянинг навбатдан ташқари Съездини чақириш таклифи билан чиқиш. 

МНТК аъзолари барча даражадаги Партия раҳбар органларининг мажлисларида маслаҳат овози билан иштирок этиш ҳуқуқига эга. 

9. Ҳудудий партия ташкилотларининг назорат-тафтиш комиссиялари МНТК талабига кўра партия ташкилотининг Партия раҳбар органлари қарорларининг бажарилиши, Уставга ва молиявий интизомга риоя қилиниши борасидаги фаолияти тўғрисидаги зарур ҳужжатларни ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этишлари шарт. 

10. МНТК аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тақдимномаларни партия Марказий Кенгаши ва ҳудудий партия ташкилотлари Ижроия Қўмиталарига киритади. 

11. МНТК Партия Съезди қарорлари, Устави ва мазкур Низом талабларидан келиб чиқадиган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

V. МАРКАЗИЙ НАЗОРАТ-ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

12. МНТК қуйидаги мажбуриятларга эга:

– партия Устави ва ушбу Низом талабларини ўз вақтида ва аниқ бажариш;

– қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларнинг тўғри қўлланилишини таъминлаш;

– текширишлар ва тафтишлар ўтказишда Партиянинг бўлинмалари ва ташкилотлари фаолиятига малакали, принципиал, тўғри, асосли баҳо бериш;

– олиб борилаётган ишлар махфийлик режимига эга бўлган тақдирда, унга қатъий риоя қилиш;

– партия тизимларида партиявий интизом ва молиявий қонунчиликнинг қўпол бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда, бу тўғрида Партия раҳбар органларини хабардор қилиш. 

13. МНТК Партия Съезди қарорлари, Устави ва мазкур Низом талабларидан келиб чиқадиган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин. 

VI. МАРКАЗИЙ НАЗОРАТ-ТАФТИШ КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 

14. МНТК Партия Съездида беш йил муддатга сайланади. МНТК аъзоларининг таркиби ва сони Партия Съезди томонидан белгиланади 

15. МНТКнинг мажлисида унинг ваколат муддатига комиссия Раиси ва ўринбосари сайланади. 

16. МНТК раиси, ўринбосари ва аъзолари тегишли гувоҳномага эга бўлади. 

17. МНТК йиғилишида унинг аъзолари таркибига ўзгартишлар киритилиши мумкин ва кейинчалик улар Съездда тасдиқланади. 

18. Назорат-тафтиш комиссияларининг аъзолари тегишли Партия ташкилотининг раҳбар ва ижроия органлари аъзоси бўлиши мумкин эмас. 

19. МНТКнинг мажлиси заруратга кўра, лекин бир йилда камида бир маротаба ўтказилади.

20. МНТКнинг назорат-тафтиш ишлари бўйича ҳужжатларини юритиш, статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш, уларни МНТК ва Партиянинг тегишли органларига тақдим этиш учун штат жадвалига мувофиқ тўлов билан ишлайдиган ходимлар томонидан амалга оширилади.

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz