ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демокритик партиясига 18 ёшга тўлган, партиянинг мақсад ва вазифаларини ёқловчи, унинг Уставига амал қилувчи ҳамда фаолиятида фаол иштирок этувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари партия аъзолари бўлиши мумкин. 
Партияга аъзолик – якка тартибда ихтиёрий, қайд этилади. 
Партияга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ёзма аризаси асосида бошланғич партия ташкилотининг йиғилиши томонидан ҳал қилинади. 
Партияга қабул қилиш Партиянинг тегишли туман (шаҳар) ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Партияга аъзолик Партиянинг аъзолик билети билан тасдиқланади. 
Партияга аъзолик бошқа партияларга аъзолик билан бирга бўлиши мумкин эмас. 

ПАРТИЯ АЪЗОСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 

ЎзМТДП аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- Партиянинг дастурий ва бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

- Партиянинг турли даражадаги ташкилотлари ўтказадиган тадбирларда иштирок этиш;

- Партиянинг раҳбар органларига сайлаш ва сайланиш;

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти вакиллик органи депутатлигига номзод этиб кўрсатилиш;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритувчи жамоат бирлашмаларида, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фондларда Партиянинг тавсия этилган вакили бўлиш; 

- ўз фикрини эркин ифода этиш, Партия фаолиятига доир масалаларни муҳокама қилиш, оғзаки ёки ёзма шаклда таклифлар киритиш;

- Партиянинг исталган идорасига ўзини қизиқтирувчи масалалар юзасидан мурожаат қилиш ва тегишли жавоб олиш;

- Партия ва унинг сайланадиган органлари фаолияти тўғрисида маълумот олиш;

- Партияга янги аъзоларни жалб қилиш юзасидан иш олиб бориш.

Партия аъзоси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Партия аъзоси:

- Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, жамиятнинг маънавий принципларига ва ахлоқий меъёрларига риоя қилиши;

- Партия Дастури ва Устави талабларини бажариши, партия интизомига сўзсиз риоя қилиши;

- Партия раҳбар органларининг қарорларини бажариши;

- Партиянинг манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг ғояларини, мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш, уларни рўёбга чиқаришда фаол иштирок этиши;

- Партия фаолиятида шахсан иштирок этиши, ҳаракатлари ва фаолияти билан Партияга мансублигини исботлаши, унинг аҳоли ўртасида обрў-эътибори ва таъсири ортиб боришига эришиши;

- аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаши;

- турар жойи ўзгарган ҳолда ўз вақтида ҳисобга туриши шарт.

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz