Алишер Қодиров: Аудиоёзув ҳақиқийлиги исботланмагунча ушбу вазиятга изоҳ бериш нотўғри — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Алишер Қодиров: Аудиоёзув ҳақиқийлиги исботланмагунча ушбу вазиятга изоҳ бериш нотўғри

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози билан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган аудиоёзувнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмагунича ушбу масалада фикр билдиришни тўғри, деб ҳисобламаймиз.

Мавзу бўйича биринчи бўлиб изоҳ ёки баёнот бериш Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва хабарнинг муаллифига тегишлидир.

Шу ўринда жамият ахборот истеъмол маданиятининг пирамида шаклидаги учта даражаси ҳақида айтиб ўтмоқчиман:

Биринчи, энг қуйи ва энг кўп қатлам – ахборотни эшитади ва шундайлигича истеъмол қилади.

Иккинчи, ўрта-ўзгарувчан, камайишга мойил қатлам – ахборотни эшитади, ўзини даражасида таҳлил қилади, муносабат билдирмайди.

Учинчи, энг кам, жамиятни сиёсий тафаккурини кўрсатадиган қатлам – ахборотни эшитади, текшириб-таҳлил қилади ва муносабат билдиради.

Жамиятнинг мафкуравий ва сиёсий иммунитет даражаси учинчи қатламнинг даражасига тенгдир.  

Алишер Қодиров,

ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси