Алишер Қодиров такрорий овоз беришда парламент депутатлигига сайланди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Алишер Қодиров такрорий овоз беришда парламент депутатлигига сайланди

«Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров бугун, 5 январь кунги такрорий овоз бериш натижаларига асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди.

Қодировнинг ўзи  Kun.uz мухбири билан суҳбатда хабарга шундай ҳазил муносабат билдирди:

«Ҳозиргача олинган натижалар шунга қараб кетяпти. Шиорларимиздан бирини «кутинг», деб бошлагандик, сайлов якунигача куттира олдик, менимча».

Манбаларимизга кўра, Алишер Қодиров Жиззах вилояти 36-Пахтакор сайлов округида 82 фоиздан кўпроқ овоз йиғган.

Ушбу округга 4та туман – Пахтакор, Шароф Рашидов, Зафаробод ва Зарбдор туманлари киради.

Унга рақиблик қилган Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Гулзода Зуҳурова эса 18 фоизга яқин овоз тўплаган.

www.kun.uz