Бобур – буюк давлат арбоби ва дилбар шоир — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Бобур – буюк давлат арбоби ва дилбар шоир

14-февраль атоқли давлат арбоби, моҳир саркарда, беназир шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. Ўз асарлари ва нафис ғазаллари билан жаҳон адабиёти ва санъати ривожига улкан ҳисса қўшган шоир таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан “Заҳириддин Муҳаммад Бобур – йирик давлат арбоби ва дилбар шоир” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Самарқанд шаҳар таянч тиббиёт коллежи билан ҳамкорликда ўтказилган  ушбу тадбирда сўз олган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Азимжон Солиев, Самарқанд Давлат университети ўқитувчиси Санжар Жуманов улуғ аждодимизнинг ҳаёти ва ижоди, у қолдирган  адабий меросининг кишилар маънавиятини юксалтиришдаги ўрни, асарларидаги ранг-баранглик ва ўзига хослик хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланганидек, дунё аҳли Бобурни нафақат адолатли шоҳ, балки шоир сифатида ҳам яхши билади ва қадрлайди.  Унинг Ватандан айро яшаб, юрт соғинчи билан ёзган ғазаллари неча асрлар ўтган бўлсада ҳамон авлодлар томонидан севиб мутолаа қилинмоқда. Негаки, Бобур ижоди оламшумул аҳамиятга эга бўлиб, “Бобурномада” илгари сурилган инсоний ғоялар, унинг шоҳ сифатида бошдан кечирган ташвишли кунлари ҳар қандай кишини мушоҳадага чорлаб, ҳаётнинг аччиқ сабоқларидан тўғри хулоса чиқариб яшашга ундайди.

Тадбирда улуғ аждодимиз ғазал ва рубойиларидан наъмуналар ўқилди, улар асосида ижро этиладиган куй-қўшиқлар янгради, дилбар рақслар намойиш этилди.

Якунда тадбирни ташкиллаштириш ва уни юқори савияда ўтказишда фаоллик кўрсатган коллеж ўқувчиларидан бир гуруҳи Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди ҳамда уларга эсдалик совғалари топширилди.     

****

ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Бешариқ туманидаги 18-болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда партиянинг вилоят кенгаши девони, Бешариқ туман кенгаши ҳодимлари, халқ депутатлари вилоят ҳамда туман Кенгаши депутатлари, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими вакиллари, устоз мураббийлар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида тумандаги бир нечта умумий ўрта таълим мактабларидан келган ёшлар ўз саҳна кўринишлари ва ғазалхонлик чиқишлари билан йиғилганларга янада дилҳушлик олиб келдилар.

ЎзМТДП Самарқанд ва Фарғона вилоят кенгашлари
Ахборот хизмати