Буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, улуғ шоҳ ва шоирга эҳтиром — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, улуғ шоҳ ва шоирга эҳтиром

Дунёни ҳайратга солган йирик давлат арбоби, моҳир саркарда, улуғ шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 537 йил тўлди. Шу муносабати билан мамлакатимизда кенг миқёсда маъданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

ЎзМТДП Урганч туман кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан тумандаги 29-сонли мактабда “Заҳириддин Муҳаммад Бобур мероси — улуғ қадрият” мавзуида адабий тадбир ўтказилди. Унда партия туман кенгаши фаоллари, депутатлар, устоз-мураббийлар ва ёшлар иштирок этди.

Адабий кечада таъкидланганидек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан жой олди. Нафис ғазал ва рубоийлари нафақат туркий, дунё шеъриятининг нодир дурдоналарига айланди. Ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назариясига оид рисолалари эса олимларимиз томонидан ҳамон татқиқ этилмоқда.

Тадбирда Бобур бобомиз адабий меросининг ёш авлод камолотидаги ўрни ва аҳамияти хусусида сўз юритилди. Ўқувчилар шоир ғазалларидан намуналар ўқиди, куй-қўшиқлар янгради, видеолавҳалар намойиш этилди.

Партия Шовот туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги 2-сон мактабда ҳам ана шундай тадбирлардан бир бўлиб ўтди.

Гулноза УМИРОВА,
ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби