“Ватан севиш саодатдир — Ватан севиш ибодат” — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотпи Партия логотпи

“Ватан севиш саодатдир — Ватан севиш ибодат”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига асосан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши ташаббуси билан вилоятимиздаги 532-ҳарбий қисмда “Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати!” шиори остида  “Ватан севиш саодатдир — Ватан севиш ибодат” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ЎзМТДП Сирдарё вилояти кенгаши раиси Норбобо Соатов  сўзга чиқиб, 532-ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбийлар, юрт посбонларини байрам билан табриклаб, Ватанимиз тинчлиги ва халқимиз тўкинлигини таъминлашда юксак самарали хизматлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Шуниндек, мамлакатимиз Қуролли Кучлар тизимида сарҳадларимиз дахлсизлигини сақлаш борасида амалга оширилаётган  ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

Тадбир давомида партиянинг «Ёшлар қаноти» фаоллари  томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб,  барча ҳарбийларга кўтаринки кайфият улашди.

Дилобар КАТТАБЕКОВА,
ЎзМТДП Сирдарё вилояти кенгаши матбуот котиби