Волонтёрлик фаолиятига пул тўланиши керакми? — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Волонтёрлик фаолиятига пул тўланиши керакми?

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда волонтёрлар бўйича турли баҳс- мунозараларни кузатяпмиз. Фикрлар турли хил, волонтёрлик фаолиятини ҳар ким ўз қарашларидан келиб чиқиб изоҳлашяпти.

Ҳуқуқий жиҳатдан ёндашсак: 2019 йилда қабул қилинган «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасига кўра, волонтёрлик фаолияти шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бепул асосда амалга ошириладиган, эркин хоҳиш-иродага кўра бажариладиган, жамоат учун фойдали бўлган ихтиёрий фаолиятдир.

Миллий қадриятларимиз бизга инсонпарварлик, ихтиёрийлик, беғаразлик принципларини уқтиради. Кўнгилли бўлиб, бошқа бир шахснинг мушкулини енгил қилиш ва натижасини пул билан ўлчаш миллий қадрият ва урф-одатларимизга, қолаверса, қонунларимиз зиддир.

Волонтёрлик одатда савоб учун қилинса, аксарият давлатларда волонтёрлик иш ўрганиш, тажриба орттириш ва янги муҳитда янги одамлар билан танишиш учун бир имконият сифатида қаралади.

Хулоса қилайлик: кўнгилли бўлиб қилган ишимиз учун ҳам савоб олсак, ҳам тажриба орттириб иш ўргансагу, яна пул тўланмайди дея бонг урсак, унда биз волонтёр эмасмиз, кўнгилли эмасмиз. Қилган ишимиз учун пул тўланишини хоҳласак марҳамат, ойлик маош тўланадиган ишга кирайлик ва ҳаққимизни талаб қилайлик.

Самандар ИСМОИЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги

Ёшлар парламенти аъзоси