Дастурга киритилди дегани муаммо ҳал бўлди дегани эмас — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Дастурга киритилди дегани муаммо ҳал бўлди дегани эмас

Музработ тумани “Меҳригиёҳ” маҳалласи аҳолиси туман кенгаши депутати Дилфуза Жўраевага маҳалладаги 23-сонли мактабни таъмирлар ишлари қатор йиллардан буён пайсалга солинаётгани, тегишли идоралар бу масалага қизиқмаётгани ва натижада ўқувчилар шарт-шароитсиз мактабда таълим олаётгани бўйича мурожаат қилган эди.

Депутат ушбу масалани жойга чиқиб ўрганиб, бу бўйича туман Халқ таълими бўлими мудири С.Хамраевга депутатлик сўрови жўнатганди.

10 ноябрь куни туман Халқ таълими бўлими раҳбаридан жавоб хати келди. Унда таъкидланишича, 23-сонли мактаб таъмири 2021 йилги давлат дастурига киритилди. Шунингдек, дастур доирасида 120 ўринли янги қўшимча ўқув биноси ҳам қурилади.

-Албатта, дастурга киритилди дегани муаммо ҳал бўлди дегани эмас, – дейди депутат. – Дастурга киритилган қанчадан-қанча лойҳалар қандайдир сабаблар билан ижро қилинмай қолиб кетяпти. Шу боис, бу масала ҳал бўлмагунча тегишли идораларни безовта қилаверамиз.  

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши Ахборот хизмати