Депутатимиз ёшларни “Artel”га ишга жойлаштиришда ташаббус кўрсатяпти — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Депутатимиз ёшларни “Artel”га ишга жойлаштиришда ташаббус кўрсатяпти

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Шукуржон Мирзакулов ташаббуси билан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси ва Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда ёшларни ишга жойлаш мақсадида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди. Депутатимиз Шукуржон Мирзакулов ҳаракати билан 20 нафар йигит «Artel» компаниясида ишлаш учун йўлланмаларга эга бўлди.


Шунингдек, «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури доирасида шаҳардаги ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 1 млрд. 300 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилишида ҳамда 40 нафар ўғил-қизнинг доимий банд бўлишида ҳам депутатимиз ташаббус кўрсатди.

ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши Ахборот хизмати