Депутат Нодир Болтаев сайловчиларнинг дастлабки талабини бажарди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Депутат Нодир Болтаев сайловчиларнинг дастлабки талабини бажарди

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашига сайланган депутат Нодир Болтаевнинг вилоят кўриш имконияти чекланган болалар махсус мактаб интернатида ўтказган учрашувида Садриддин Айний кўчасида болалар ва аҳоли учун кўчани кесиб ўтишда бир қатор муаммоларга дуч келаётганлиги, шунинг учун пиёдалар ўтиш йўлаги зарурлиги тўғрисида мурожаат қилинган эди.

Депутат илк фаолиятини ушбу учрашувдаги мурожаатни ҳал этишдан бошлади. У жорий йилнинг 20 январ куни ваколати доирасида вилоят ҳокимлиги махсус эксплотация монтаж бўлими бошлиғи номига депутатлик сўрови юборди.

Натижада ташкилот томонидан С.Айний кўчасидаги мактаб интернати олдидаги катта йўлга пиёдалар ўтиш йўлаги ташкил этилиб, махсус йўл белгиси ўрнатилди.

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши