Депутат ташаббуси билан узоқ овулда ихчам «Гўзаллик салони» очилди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Депутат ташаббуси билан узоқ овулда ихчам «Гўзаллик салони» очилди

ЎзМТДП Учқудуқ туман Кенгаши депутати, Учқудуқ туман ҳокими Соли Ҳамроев ташаббуси билан тумандаги “Қулқудуқ” ОФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизларкичик гўзаллик салонига эга бўлди.


Овул аёллари бундан мамнун. Чунки, аввал бу ҳам йўқ эдида. Қайси бир тадбир ё тўй-маросимга, умуман, ўзларига оро беришлари учун улар бир неча чақирим йўл босиб, туман марказига келишарди. Бу эса ҳам вақт, ҳам ортиқча маблағ талаб этарди.


Депутатимиз томонидан кичик бўлсада, бундай шароит яратилгани, албатта айни муддао.

ЎзМТДП Навоий вилояти Кенгаши Ахборот хизмати