Депутат томонидан хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Депутат томонидан хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

Пандемияда республикамизнинг барча ҳудудларида, унинг олдини олиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз бошчилигида барча вилоят, туман (шаҳар) раҳбарлари, қолаверса мутасадди ташкилотлар бошлиқлари тиним билмай меҳнат қилиб келишмоқда.

Тажрибали иқтисодчи олимлар ҳамда соҳа мутахассислари томонидан тахмин қилинаётганидек, карантиндан кейинги даврда барча мамлакатлар иқтисодиёти, аҳоли ўртасида озиқ-овқат етишмовчилиги борасида сезиларли даражада муаммолар юзага келиши кутилмоқда.

Бу борада юртимизда секин-асталик билан карантин қоидалари юмшатилиб борилмоқда. Тадбиркорларнинг айримлари фаолиятларини қайтадан тиклаб, ишларни бошлаб олган бўлсалар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда маҳаллий бозорларга арзон нархларда етказиб бериш, бундан ташқари ишлаб чиқариш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳа вакилларининг ҳам фаолиятлари анча жонланиб қолди.

Биринчи навбатда аҳоли ўртасида ишсизларни аниқлаш ва уларни мутахассисликлари бўйича тегишли иш билан банд қилиш биринчи галдаги вазифа сифатида қаралмоқда.

Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзоси М.Мамадалиева ҳам бекор ўтиргани йўқ.  Ёзёвон туман ҳокими ўринбосари, секторлар раҳбарлари билан ҳамкорликда Автомобиль мактаби биносида меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди. Унда аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатларни аксариятини жойида ҳал этилишига эришилди.

Қолаверса, тумандаги вақтинча ишсиз хотин-қизлар билан суҳбатлар ўтказилди ва ҳунари бор аксарият қисми ўзига маъқул келадиган иш билан таъминланди.

Аброр ХУСАИНОВ,

ЎзМТДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби