Жаҳолатга қарши маърифат билан — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Жаҳолатга қарши маърифат билан

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” ҳамда Бухоро туризм коллежи ҳамкорлигида “Янги авлод ва янги Ўзбекистон учун масъулмиз” шиори остида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда сўзга чиққан партия вилоят кенгаши раиси Махсуд Муҳаммедов шу кунларда юртимиз бўйлаб икки улуғ даҳо буюк шоир ва мутафаккир  Алишер Навоийнинг 579 йиллиги,  атоқли давлат арбоби, хассос шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллиги кенг миқёсда нишонланаётганини таъкидлаб, баркамол ва етук таълим-тарбия олишни истаган ҳар бир ёш буюк ижодкорларимиз асарларини янада кўпроқ мутолаа қилиши лозимлигини қайд этди.

Дарҳақиқат, бугун дунёда глобал муаммо тусини олган, ёшлар маънавиятига жиддий таҳдид солувчи “оммавий маданият” ва унга қарши ёшларнинг маънавий иммунитетини шакллантириш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар бундай таҳдидларга ҳеч ким бефарқ бўлмаслигини, ёшларимизнинг баркамол авлод бўлиб шаклланиши, камолга етиши учун маънавий мерос улуғворлигини таъминлаш ҳамда уларни  ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ниҳоятда муҳимлигини таъкидладилар.

Партия Бухоро вилоят кенгаши раиси шу куни Бухоро шаҳридаги Пиридастгир маҳалласида янги ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида ҳам бўлди. БПТ вакиллари билан бўлган учрашувда партиянинг асосий таянч бўғини ҳисобланган бошланғич партия ташкилоти фаолиятини  жонлантириш, қуйи бўғин сафини кенгайтириш ва шу орқали партиянинг мақсад ва ғояларини кенг тарғиб қилиш лозимлиги ҳақида сўз борди.

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши Ахборот хизмати