Зомин ёшлари “Миллий тикланиш” партиясини танлади — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Зомин ёшлари “Миллий тикланиш” партиясини танлади

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши томонидан Зомин туманидаги “Samsung PR” корхонасида фаолият юритаётган ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига эътибор қаратилиб, унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш жараёнига давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларидан тортиб, жамиятнинг барча демократик институтларини ҳам кенг жалб этишга давъат қилингани таъкидланди.

Тадбир давомида ЎзМТДПнинг мақсад ва вазифалари ҳақида маълумотлар берилди. Партиянинг келажагимиз эгалари ҳисобланмиш ёшларни Ватанпарвар, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш борасидаги лойиҳалари тўғрисида тушунчалар берилди. Иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

Учрашув якунида партия сафида бўлиш истагини билдирган бир гуруҳ ёшлар аъзоликка қабул қилиниб, гувоҳномалар топширилди.

М.Бузрукова,
ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши
етакчи мутахассиси