“Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай!” — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

“Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай!”

Президентимизнинг бугунги Мурожаатномасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жарёнини танқидий-таҳлил қилиниб, давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Мурожаатномада 2020 йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилгани йиғилиш иштирокчилари томонидан  гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди.

Президентимиз 2020 йилга бежизга бундай ном берилмаганини таъкидлаб, Шарқ донишмандларининг фикрини келтирдилар:

“Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик — бу ақл-заковат ва илм, Энг катта мерос — бу яхши тарбия, Энг катта қашшоқлик — бу билимсизликдир!” Шу сабабли, ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш, узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак.

Тараққиётга эришиш учун, рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда, — деди давлатимиз раҳбари.

Дунёда глобаллашув жараёни кучайиб бораётган ҳозирги чиндан ҳам даврда илм-фан ва рақамли технологияларнинг ўрни кундан кунга ортиб бормоқда. Давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳа, умуман, ҳеч бир тармоқ йўқки, юқори технологиялар кириб бормаган бўлса.

Мамлакатимизда ҳам бу йўналишда ктизимли ишлар олиб борилмоқда. Энг муҳими, халқимизга муносиб турмуш шароитларини яратиш, Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш мақсадида бошланган амалий ислоҳотлар натижадорлиги таъминлашда замонавий рақами технологиялар хизмати муҳим аҳамияга эга.

Албатта, энг илғор рақамли технологияларни олиб келиш билан иш битмайди. Аввало бунинг учун замонавий кадрлар, яъни, илм-фан сирларини тўла ўзлаштирган маърифатпарварлар зарур бўлади. 

2020 йилнинг — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилиниши мамлакатимизда илм-фанни янада тарақий эттириш, ёшларимизни Ватанпарвар, чуқур билим, юксак маънавиятли ва маърифатпарвар этиб тарбиялаши билан бирга, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимиз ривожини янги босқичга кўтариши шубҳасиз. Зеро, Имом Бухорий бобомиз таъкидлаганларидек, “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай!”.

Отабек ЖИЯНБАЕВ,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси