Ишчи гуруҳ Андижон шаҳридаги “Digital City” технопарк фаолияти билан танишмоқда — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Ишчи гуруҳ Андижон шаҳридаги “Digital City” технопарк фаолияти билан танишмоқда

Айни пайтда Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон шаҳридаги “Digital City” технопаркида бўлиб, корхона шароитлари, коворкинг маркази, кутубхона, лабораториялар, медиа-маркази, бизнес инкубатор ва маълумотлар марказлари фаолияти билан танишмоқда.

Шунингдек, партия етакчиси технопаркда фаолият кўрсатаётган IT соҳаси мутахассислари билан учрашуви кутилмоқда!

Технопарк хусусида икки оғиз: Андижон шаҳар марказида қад ростлаган 5,6 гектар майдонда қуриб битказилган ушбу мажмуа ахборот технологиялари ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, дастурий маҳсулотлар экспортини йўлга қўйишга хизмат қилиб келмоқда. Ҳозирда бу ерга туманлардан 328 нафар ёш мутахассислар жалб этилган.

ЎзМТДП Андижон вилояти Кенгаши Ахборот хизмати