Маҳалла гузаридаги ўзбек тили байрами — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Маҳалла гузаридаги ўзбек тили байрами

Она тили – миллатнинг руҳи. Тил — давлат тимсоли, мулкидир. Тилни асраш, ривожлантириш эса, миллатнинг юксалиши дегани.
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Алишер Навоий номли маҳалла гузарида ташкил этилган учрашув айнин тилимиз қадрига бағишланди.


”Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши томонидан ўтказилган мазкур тадбир отахон-онахонлар, тилшунослар, маҳалла фаоллари қатнашди. ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Отабек Жиянбаев ва туман депутатлари ҳам ушбу кичик тил байрамида жам бўлишди.


“Миллий тикланиш”нинг шу туман кенгаши депутати Ёқутхон Маджидова иштирокчиларни ўзбек тили байрами билан қутларкан, узоқ йиллар давомида халқ таълими тизимида фидойилик кўрсатган ва айни дам кексалик гаштини сураётган фахрийларга партия номидан эсдалик совғаларини улашди.


Маҳалла кутубхонаси учун эса, китоблар тўплами тақдим этилди.
Қуролли кучлар ижодий жамоасининг куй-қўшиқлари байрам тадбирига янада кўтаринкилик улашди.


ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши Ахборот хизмати