Маҳаллий кенгаш депутатларининг “тиши ўтмаётган” масалалар — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Маҳаллий кенгаш депутатларининг “тиши ўтмаётган” масалалар

Олий Мажлис Қонунчилик  палатасига 88-Бекобод сайлов округидан сайланган депутат, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Даврон Ариповнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. 

Депутат Бекобод шаҳридаги 3-секторда халқ депутатлари Бекобод шаҳар ва туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар билан учрашув ўтказди. Маҳаллий кенгаш депутатлари республика ва вилоят миқёсида ечиладиган айрим масалалар бўйича Олий Мажлис депутатига тегишли ҳужжат ва маълумотларни тақдим қилди.

Жумладан, Бекобод шаҳридаги “Мустақиллик” маҳалласидаги айрим муаммолар партия Бекобод шаҳар кенгаши раиси, депутат Сайёра Эргашева томонидан ҳал этиляпти. Аммо маҳалла ҳудудидаги 17-умумтаълим мактабини реконструкция қилиш масаласида қийинчиликларга дуч келинмоқда. Шунингдек, маҳаллий кенгаш депутатлари Вали Рўзматов ва Шуҳрат Тожибоевлар ҳам ҳал қилинмай келинаётган айрим масалалар юзасидан Олий Мажлис депутати билан маслаҳат қилди.

Д.Ариповнинг Бекобод шаҳрида сайловчилар билан бўлган учрашувида Ойбек, Улуғбек ва Парвоз кўчалари фуқароларидан канализация йўқлиги, туманнинг «Боғишамол» ва «Бўстон» маҳаллалари фаоллари эса қишлоқларни бир-бири билан боғловчи янги йўл қурилиши бўйича мурожаатлар бўлган.

ЎзМТДП Тошкент вилояти матбуот хизмати