Номзодлар ўз сайлов округларида учрашувлар ўтказмоқда — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотпи Партия логотпи

Номзодлар ўз сайлов округларида учрашувлар ўтказмоқда

Нурота туманидаги «Янгиобод» МФЙ, Нурота шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби ҳамда Янгибино қишлоғидаги 11-умумтаълим мактабида депутатликка номзодлар иштирокида сайловолди учрашувлар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан Олий Мажлис қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларига кўрсатилган номзодлар ўз сайловолди дастурлари билан сайловчиларни таништирдилар.

Учрашувларда партиянинг дастурий вазифалари, жумладан фуқароларда миллий ўзликни англаш туйғусини ривожлантириш, ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини, ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, халқнинг қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини асраш ва бошқалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, номзодларнинг бўлажак депутат сифатида олдига қўйган мақсадлари аҳоли вакилларини қизиқтириб, бу бўйича турли саволлар билан мурожаат этишди.

Сайловолди ташвиқотларда 42-Нурота сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди қўйилган Козим Тожиев ҳам иштирок этди.

Учрашувларда сайловчилар номзоднинг сайловолди Дастури юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоб олдилар. Шунинг ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

ЎЗБЕКИСТОН “МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ” ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ НОМЗОДЛАРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

ЎзМТДП Навоий вилояти Кенгаши