Одамларга фақат моддий эмас, маънавий ёрдам ҳам керак! — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Одамларга фақат моддий эмас, маънавий ёрдам ҳам керак!


Юртимизда короновирусга қарши курашиш мақсадида жорий этилган карантин тартиби ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим оилалар шароитига салбий таъсир кўрсатаётгани бор гап. Бироқ иродали ва эртанги кунга ишончи устувор юртдошларимиз бу синов олдида ҳам экансираб қолмаётгани, барча бир тану бир жон бўлиб тақдирнинг бу синовини мардонавор енгишга чоғлангани ўзини юрт тақдирига дахлдор билган ҳар бир инсон қалбидаги эзгу ҳисларни жунбушга келтирмоқда.    

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Шодмон Сулаймонов Шофиркон туман ҳокимлиги мутасаддилари билан бирга 43-Жўйрабод сайлов округида бўлди. “Жўйрабод”, “Доригар”, “Маҳаллақози”, “Навбаҳор” ва “Денов” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган хонадонларга кириб, моддий ёрдам кўрсатиш билан бирга бадиий китоблар тарқатиб, маънавий жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватлади.

— Карантин эълон қилинган айни вазиятда мутасаддиларнинг холимиздан хабар олгани кўнглимизни тоғдек кўтарди, — дейди жўйрабодлик Гулноз Ғаффорова. — Муҳими берилган маҳсулотда эмас, эътиборда. Фарзандларимизга берилган китоблар учун эса алоҳида минатдорчилик билдирамиз. Бу каби хайрли ишлар кенг қулоч ёйиб, саховатпеша инсонлар кўпаяверсин.

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши