Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Кулматов Мирзаобод тумани аҳолиси билан учрашди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Кулматов Мирзаобод тумани аҳолиси билан учрашди

Шу ойнинг илк кунидаги Сардоба сув омборининг ўпирилиши Сардоба, Оқолтин ва Мирзабод туманлари аҳолисини бесарамжон қилиб қўйди. Бу талофатдан азият чеккан ҳамюртларимиз ваҳима ва таҳликага тушиб қолган эди. Энг аввало, давлатимиз раҳбарининг ўша кунги ташрифи, ҳукуматимиз мутасадди раҳбарларининг ва бутун Ўзбекистон халқининг эътибори жабр ўрган ҳамюртларимизнинг дардлари енгиллашиб муаммолари ижобий тарафга бартараф этилди.

Салкам бир ойдан буён меҳнаткаш халқимиз жабр кўрган ҳамюртимиз учун Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларига кўмак бериш учун ошиқмоқда.

Куни кеча “Миллий тикланиш” партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган сирдарёлик депутатимиз Шерзод Кулматов 5-6 марта ташрифдан сўнг яна бир бор Мирзаобод тумани Ҳақиқат, Барлос ва Чинобод маҳаллаларидаги талофат кўрган фуқаролар билан учрашди. Фуқароларни қийнаб келаётган бир қатор муаммоларни бартараф қилинишида бош-қош бўлди.

Жумладан, давлатимиз томонидан айрим сабабларга кўра рўйхатга киритилмай қолган аҳолига 40 млн сўмлик сертификатлар бериладиган бўлди.

Аҳоли билан суҳбат давомида депутат томонидан керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Ушбу кетма-кет келган синовларда бир мушт бўлиш, бир-биримиздаги меҳр-оқибат ришталаримизни яна бир бор намуна бўлиниши чинакам инсонийлик фазилатларимизни намоён қилди.

Дилобар КАТТАБЕКОВА,

ЎзМТДП Сирдарё вилояти кенгаши матбуот котиби