Пандемия инсониятни қайтадан тарбияламоқда — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Пандемия инсониятни қайтадан тарбияламоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, шифокорлар билан учрашди.

“Пандемия инсониятни қайтадан тарбияламоқда. Бир-биримизнинг қадримизга етишимиз, инсон саломатлигини асраш қанчалик муҳимлиги ва тиббиёт ходимлари меҳнатини қай даражада қадрлашимиз кераклигини ўргатди. Бугун ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, матонат ва қаҳрамонлик кўрсатаётган шифокорларга қанча миннатдорлик билдирсак, шунча оз!” – деди партия етакчиси учрашувда.

А.Қодиров “Zamin fundation” халқаро жамоат фонди томонидан келтирилган 6 дона Oxygen концентраторини партиянинг Фарғона вилоят кенгашига топширди.

Нафас етишмовчилиги билан хасталанган беморларнинг нафас олишини енгиллаштирувчи бу тиббий жиҳоз махсус ўқув жараёнидан ўтиб, фуқароларга кўнгилли тиббий хизмат кўрсатаётган гуруҳларга етказиб берилади.

Маълумки, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олмазор туман кенгашидаги депутатлари томонидан «Хизмат — беминнат» лойиҳаси доирасида «Шифокорга мадад» кўнгиллилар ҳаракати ташкил қилинган эди. Бугун партия ташаббуси билан барча ҳудудларда шундай гуруҳлар фаолият кўрсатмоқда.

ЎзМТДП Фарғона вилояти Кенгаши Ахборот хизмати