Партия етакчиси сайловда овоз берди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Партия етакчиси сайловда овоз берди

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизнинг бошқа сайлов участкаларида бўлгани каби Тошкент шаҳридаги 9-“Байналмилал” сайлов округига қарашли 225 сайлов участкаси ҳам бугун сайловчилар билан гавжум. “Миллий Тикланиш” демократик Партияси раиси Алишер Қодиров ўз оиласи билан айни шу участкада овоз берди. Мазкур ҳудудда 1 минг 800 нафар сайловчи рўйхатга олинган, улардан 33 нафари илк бор овоз берувчилардир. 

— Менинг икки нафар фарзандим ҳам илк бор овоз берди, — деди Алишер Қодиров. — Ўзбекистондаги бугунги жараён авваламбор бутун мамлакатнинг ютуғи. Биз фақатгина партиянинг манфаатлари нуқтаи назаридан эмас, балки бутун Ўзбекистонни янгиланиш жараёнлари, халқимизни ривожланаётганидан хурсандмиз. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан бошланган янгиланиш жараёни нафақат халқимиз, балки бутун жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Ишонч билан айтиш керак, биз ҳам бунга ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз. Қандай таклифлар киритаётганимизни аҳолига етказдик. Натижалардан умидимиз жуда катта. Биз парламентни ўзгартирмоқчимиз. Халққа хизмат қиладиган парламент бўлиши учун ҳаракат қиламиз. Бугунги очиқ шаффоф ўтаётган ғалаба қозонишимизга ишонамиз.


Партия лидери бу ерда кузатувчилар билан мулоқотда бўлиб, бу сайловлар мамлакатимиз, ҳамюртларимиз ҳаётида муҳим ўрин тутишига алоҳида эътибор қаратди.


Бошқа партиялар вакилларининг қайд этишича, “Миллий Тикланиш” етакчисининг ушбу сайлов участкасида овоз беришда иштирок этиши, сайловнинг шаффофлиги ва очиқлигига таъсир кўрсатмаган ва улар қонун бузилиш ҳолатларини кузатишмаган.