Партия Марказий кенгаши ғолиб — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Партия Марказий кенгаши ғолиб

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ижроси доирасида “Ноябрь – тиббий маданиятни ошириш ойлиги” деб эълон қилинган эди. Шу кунларда партиянинг ҳудудий кенгашлари томонидан ушбу ойлик доирасида турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Жумладан, партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида навбатдаги спорт тадбири ташкил этилди. Унда партия вакиллари, депутатлар ҳамда фаоллар югуриш, стол тенниси ва минифутбол мусобақаларида беллашдилар.

Қизғин ва муросасиз ўтган минифутбол баҳсларида фахрли биринчи ўринни партиянинг Марказий кенгаши жамоаси эгаллаган бўлса, кейинги ўринлар Тошкент молия институти ва пойтахт депутатларидан таркиб топган жамоаларга насиб этди.

Қолган мусобақалар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати