Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Бирмиз, қўлни қўлга берамиз!” шиори остида навбатдаги оммавий тарғибот тадбири Ромитан туманида бўлиб ўтди.
Тадбирда парламент қуйи палатаси ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик ўринларига бўлиб ўтадиган сайловда партиядан кўрсатилган номзодлар, ЎзМТДПга хайрихоҳ бўлган жамоатчилик вакиллари, фаол ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Унда сўзга чиққан партия вилоят кенгаши раиси Махсуд Муҳаммедов партиянинг халқ манфаати, юрт тараққиётига хизмат қилувчи энг муҳим ғоя, мақсад ва вазифалари хусусида алоҳида тўхталди.
Тарғибот доирасида миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда спорчи ёшларнинг чиқишлари ташкил этилди. Бундан ташқари, тарихий обидалар, партия ҳаётига оид ва сиёсий жараёнлар ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан боғлиқ турли мавзуларда савол-жавоблар ташкил этилиб, 10 дан ошиқ йиғилганларга партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари тақдим этилди.



ЎЗБЕКИСТОН “МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ” ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ НОМЗОДЛАРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!