Президент фармони ижроси юзасидан халқ вакиллиги назорати ўрнатилади — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Президент фармони ижроси юзасидан халқ вакиллиги назорати ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан охирги йиллар давомида турзим соҳасини янада ривожлантириш бўйича бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди.

Жумладан, жорий йилнинг 28 май куни “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига имзо қўйилди.

Ушбу фармонда коронавирус пандемиясининг салбий таъсири оқибатида энг кўп зарар кўрган ва кўраётган туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни қўллаб-қувватлаш, юз минглаб иш ўринлари ва малакали мутахассисларни сақлаб қолиш, уларнинг даромадларини ушлаб туриш, шунингдек, мамлакатда санитария-эпидеомологик вазият яхшиланишига қараб туризм соҳасини жадал қайта тиклаш мақсад-вазифалар белгиланган ва қуйидаги таклифларига розилик берилган.

  • 2020 йилнинг 1 июнидан “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризмни қайта йўлга қўйиш;
  • фуқароларига Ўзбекистон Республикасига киришга рухсат этиладиганмамлакатлар рўйхатини белгилаб олган ҳолда кириш туризмни босқичма-босқич қайта тиклаш;
  • 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилади;
  • 2020 ва 2021 йил якунлари бўйича зарарларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган миқдор билан чекламаган тарзда ўтказиш ҳуқуқи берилади;
  • 2021 йил 1 январгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади. Бундан ташқари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкининг 2020 йил 1 октябрдан бошлаб жойлаштириш воситаларини қуриш учун тижорат банклари томонидан аввал берилган кредитлар бўйича асосий қарз тўловини 18 ойдан 24 ойгача узайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
    Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари томонидан ушбу фармон мазмун-моҳиятини тарғибот-ташвиқот қилиш ва ижроси юзасидан халқ вакиллиги назоратини амалга ошириш вазифалари белгилаб олинди.

Сайдулло Абдураимов,

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари
вилоят Кенгаши депутати