Россиялик кузатувчи билан учрашув бўлиб ўтди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Россиялик кузатувчи билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашида 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган Евро-Осиё тадқиқотлар маркази директори Андрей Русаков билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Мухамеджанова ҳамда Миродил Абдураҳмоновлар россиялик меҳмонни партиянинг мақсад ва вазифалари билан таништирди. ЎзМТДПнинг сайловлардаги иштироки, Сайловолди дастури, ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳақида маълумотлар берди.

А.Русаков Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайлов жараёнини юқори баҳолаб, сайлов кампанияси сифатли ташкил этилгани, овоз беришда камчиликлар бўлмаганини ҳамда фуқароларнинг эмин-эркин овоз бериши таъминланганини қайд этди.

ЎзМТДП Ахборот хизмати