Сайловчиларнинг депутатга ишончи ортмоқда — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Сайловчиларнинг депутатга ишончи ортмоқда

Поп тумани Пиллакаш ва Боғ кўча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли йўллари қишда лой, ёзда чанглигидан кўп ташкилотларга асфальтлаш масаласида шикоят қилишди.

Бироқ натижа бўлмаганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Абдумалик Акрамов шу ерлик сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда йўлларни асфальтлаш муаммоси кўтарилди. Аҳолининг бу мурожаати туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари А.Мирзахмедов ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари билан ўрганилиб, асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳозирги кунда ҳам Поп тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Санг қишлоғидаги йўлларни асфальтлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Қишлоқ аҳлининг ўзлари сайлаган депутат Абдумалик Акрамовга янада ишончлари ортди.

ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши Ахборот хизмати